Масерати Сп. А. (қисқача: Масерати — талаффузи: Мазерати — италян компанияси, эксклюзив спорт ва бизнес-класс автомобилларини ишлаб чиқарувчи. 1914 йилда Италиянинг Болоня шаҳрида ташкил этилган. Компаниянинг эмблемаси Болониядаги Нептун фавворасининг элементи бўлган Посеидон уч тишли айриси. Бош офиси Италиянинг Модена шаҳрида жойлашган. Ҳозир компания Фиат Чрйслер Аутомобилес халқаро холдингига тегишли. 2017 йилда компания сотувчиларга рекорд даражадаги 51 500 автомобил жўнатган (1998 йилда атига 518 та автомобил жўнатилган), 2019 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар сони 19 300 тага камайди.

Тарихи

Алфиэри Масерати 1930 йилда Монзада
1957 Масерати 200СИ Сcарсдале Cонcоурс да

Масерати оиласида олти ака-ука бор эди: Алфиэри, Биндо, Карло, Этторе, Эрнесто ва Марио. Марио ўзини санъатга бағишлади. Карло пойга ҳайдовчиси сифатида муваффақиятли фаолиятини бошлади, аммо 1919 йилда у сил касаллигидан вафот этди. Алфиэри, Биндо ва Эрнесто Исотта Фрасчини автомобил фирмасида ишлаганлар. 1914 йилда Алфиэри Болония яқинида ўз устахонасини[1] очишга қарор қилди. Кўп ўтмай, унга икки ака-ука Биндо ва Эрнесто қўшилди ва улар биргаликда икки литрли двигателли спорт автомобилини қуришди. 1926 йилда Диатонинг молиявий кўмагида ака-ука Масерати компаниясига асос солди. Компания 4, 6, 8 ва 16 силиндрли двигателли автомобиллар ишлаб чиқаришни бошлади. Алфиэри томонидан бошқарилган биринчи Масерати автомашиналаридан бири 1926 йилда Тарга Флориода ютди.

Рассом Марио компания эмблемаси — уч тишли айрини лойиҳалаштирган. 1932 йилда Алфиэри вафот этди, аммо қолган учта ака-ука — Биндо, Этторе ва Эрнесто компания фаолиятини давом эттирдилар[2].

Галерея

Манбалар

  1. ↑ „100 лет Масерати: История в фотографиях“ (ру). 1гаи.ру (2014-йил 28-апрел). 2020-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-август.
  2. ↑ Брандпедиа-история брендов и шедевры рекламы. „История бренда Масерати“ (ру). Брандпедиа. 2020-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 14-август.