Mashara
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Машара (араб. — ҳажв, мазах килиш) — ўрта асрлар ва яқин ўтмишдаги ўзбек анъанавий театрининг тури. Ижрочи ҳам М. деб аталган. Ғазнавийлар саройида (Х аср охири — ХИ аср боши) Буки М., Алишер Навоий даврида Ғиёс М. деганлар утган. ХИХ асрда Бухоро анъанавий театрида Зариф, Тула, Мизроб, Эргаш исмли М.лар шуҳрат қозонган. М.лар махсус либослар ва буюмлардан фойдаланиб, юзларини бўяб, баъзан юзларига ниқоб тортиб, бошларига кулгили қалпоқлар, саллалар, попохлар кийиб, айвон, кўшк ёки майдонларда ҳаётдан олинган воқеаларни саҳнавий зиддиятлар ва тимсоллар шаклида ҳажв ва ҳазил воситалари билан бўрттириб акс эттирганлар ва томошабинларни кулдирганлар. ХВИИИ асрда М. ибораси билан бир қаторда ижрочи маъносида "машарабоз", театр маъносида "машарабозлик" истилоҳлари қўллана бошлаган (яна қ. Машарабозлик).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |