Masxarabozlik
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Масхарабозлик — ўзбек анъанавий театри. ХВИИИ—ХХ асрларда Хоразм ва Бухоро анъанавий театрлари М.деб, Фарғона водийсида "қизиқчилик" (актёри — "қизиқ", "қизиқчи") деб аталган. М. оғзаки драматургия асосида фа-олият кўрсатган. М. репертуари асосини инсонни қуршаб турган табиат ва жамият ҳаётидан олинган воқеалар ва тимсолларни олдиндан муайян кулгили шаклларда ўйлаб қўйилган, зарур пайтларда бадиҳагўйлик билан ижро қилинадиган таклидлар, танқидий ко-медиялар, кулгили ҳикоялар, латифалар ташкил этган. Улар орасида "танқид" деб аталувчи 3—4, баъзан ундан ортиқ машарабоз махсус либосларда, юзларини бўяб ёки ниқоб кийиб ижро этадиган комедиялар алоҳида ажралиб турган. Комедиялар драматургия ва те-атрга хос маълум фабула, тугун, воқеалар ривожи, авж нуқта ва ечимга эга бўлиб, ижро пайтида барқарор саволжавоблар ва ҳолатларни қайтариш билан бирга шароитга қараб янги ҳолатлар, кулгили вазиятлар, саволжавоблар тўқилган. Ҳаётдаги иллатлар, кишилар хулқ-атворидаги нуқсонларни ҳажв қилувчи сатирик типлар майдонга келган. Судхўр, бераҳм бой; раис, қози, тўра, доруға, мироббоши, бозор оқсоқоли каби амалдорлар; домла, шайхулислом, мударрис каби уламолар; фирибгар, азайимхон, фолбин, ўғрилар; ўз касбини яхши билмайдиган қассоб, сартарош, полвон, дорбозлар; мақтан-чоқ, лақма, дангасалар шулар жумласидан. Машарабоз томоша давомида томошабиннинг кайфиятига қараб қаҳрамонлар ҳарактерний, асар мазмунини ўзгартириши, сўз ва янги тафсилотлар қўшиши ёки қисқартириши мумкин. Образ яратишда, воқеа ва муҳитни тасвирлашда сўз, мусиқа, ашула, пантомима каби ифода воситалари ўзаро уйғунлашиб кетади. Актёрлар бирор сўз ишлатмай маъноли имо-ишора ва тана ҳаракатлари орқали қаҳрамонларнинг ташқи қиёфаси, ҳарактери ва ички кечинмаларини ҳаққоний тасвирлай олган. Актёрлардаги ҳаракат, мимика, кийим ва гримларнинг бўрттириб, йирик планда берилиши шартлиликка, муболаға, ҳажв усулларидан кенг фойдаланишга олиб келган.
Бухоро ва Хоразм М. театрлари умумий жиҳатлари билан бирга фарқ қилиб турувчи хусусиятларга ҳам эга. Бухоро анъанавий театри шаҳар ва қишлоқ мас-ҳарабозлигидан иборат бўлиб, қишлоқда кўпинча кичик ҳажм ва маиший мав-зудаги томошалар, муқаллидлар кўрсатилган, шаҳарда эса аксар катта ҳажмдаги комедиялар намойиш этилган, ҳаракатлар, мимика, саволжавоблар бўрттирилган. Бухоро машарабозлари шароитга қараб ўз томошаларини ўзбек ва тожик тилида олиб борганлар. Хоразм машарабозларининг қарийб барча томошаларида диалог билан бир қаторда куй, қўшиқ, рақс, муаллақ, пантомима жуда катта ўрин эгаллаган. Бухоро М. театрида томошалар, одатда, ҳажвий ёки салбий қаҳрамоннинг калтакланиши билан тугаса, Хоразмда ўйин билан якунланади. Хоразмда эчки ёки қўй терисидан ясалган, юзини батамом қошговчи ёки фақат кўзларни яшириб турувчи ниқоблар, танага кийилувчи тулумлар, махсус бош кийимлари кенг ишлатилиб келинади. Бундан ташқари, Хоразмнинг атоқли машарабозлари лозим пайтларда қозоқ, қорақалпоқ, туркман, ҳатто озарбайжон тилларида томоша кўрсатишган. Тарихда Оташ, Новзалим бобо (Хоразм), Зариф мискар, Тўла машара (Бухоро) деган кўплаб машарабозлар ўтган.
М.анъаналари, воситалари маълум даражада янги шаклдаги ўзбек театрида ўхташтирилди. ХХ асрнинг 80—90-йилларида М.руҳида ишланган спектакллар малакали театрнинг йўналишларидан бирини ташкил этган. Мас, Ўзбек миллий академик драма театрининг "Келинлар қўзғолони" (С.Аҳмад), "Чимилдиқ" (Э.Хушвақтов), А.Ҳидоятов номидаги драма театрининг "Майсаранинг иши" (Ҳамза), Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Фарғона вилоят театрининг "Тошкентга саёҳат" (Ҳамза), "Кампир топайми, дадажон?" (Х.Хурсандов), Й.Охунбобоев номидаги Ёш томошабинлар театрининг "Боз машарабоз" (О.Салимов ссенарийси), Огаҳий номидаги Хоразм вилоят театрининг "Олма пишганда келинг" (Э.Самандар), "Жобби жўжак ҳийласи" (К.Аваз) ва бошқа
Адабиёт
- Раҳмонов М., Ўзбек театри тарихи, Т., 1968; Қодиров М., Машарабоз ва қизиқчилик санъати, Т., 1971; Қодиров М., Ўзбек театри анъаналари, Т., 1976; Қиличев Т., Хоразм халқтеатри, Т., 1988. Муҳсин Қодиров.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |