Машҳад (форсча: مشهد / Маŝҳад‎‎) — Эроннинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган йирик шаҳар. Разавий Хуросон устонининг маъмурий маркази. Катталиги ва аҳолиси сони бўйича Эроннинг иккинчи (Теҳрондан кейин) йирик шаҳри. 2011-йил маълумотларига кўра, Машҳадда 2 миллион 750 мингдан кўпроқ киши яшайди. Машҳад агломерациясида эса 3 миллиондан зиёд киши истиқомат қилади. Шаҳарнинг умумий майдони — 327 км². Эроннинг энг йирик диний, маданий, сиёсий, иқтисодий, савдо ва саноат марказларидан бири.

Машҳад / مشهد
шаҳар
Koohsangi street
Mooze Naderi
Tomb of Ferdowsi
Hedayat Little Bazaar
National Garden
Imam Reza
Mashhad entrance
Shah Mosque Mashhad
36°18′25″Н 59°36′15″Э / 36.30694°Н 59.60417°Э / 36.30694; 59.60417
Мамлакат Эрон
Устон Разавий Хуросон устони
Ҳукумат
 • Шаҳрдор Савлат Муртазавий
Майдон 327 км2 (126 кв ми)
Маркази баландлиги 995 м
Иқлим тури субтропик-ичкиконтинентал
Расмий тил(лар)и форсча
Аҳолиси
 (2011)
↗ 2 749 374
Зичлиги 8 400 киши/км2
Миллий таркиб форслар, туркманлар, курдлар, тожиклар, озарбайжонлар ва бошқалар
Конфессиявий таркиб асосан мусулмонлар (асосий қисмини шиа мазҳаби эгаллайди)
Вақт минтақаси УТC+3:30
Телефон коди +98 51
Mashhad / مشهد xaritada
Mashhad / مشهد
Машҳад / مشهد

Машҳад шаҳри, Разавий Хуросон устонининг шимоли-шарқида, Кашафруд дарёси водийсида жойлашган. Эрон-Туркманистон давлат чегарасидан тахминан 70 километр жанубда жойлашган. Теҳрон — Машҳад темир йўл линиясининг охирги стансияси, Эрон шимоли-шарқидаги муҳим ва йирик автомобил йўллари тугуни. Шаҳар ҳудуди ўртача денгиз сатҳидан 995 метр баландликда жойлашган.

Машҳад Эроннинг металлсозлик, ёғочсозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат, кимё саноати бўйича энг етук шаҳарларидан бири ҳисобланади. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Иссиқлик электр стяси, университет бор. Ҳунармандчиликда гилам тўқилади, уй-рўзғор ва заргарлик буюмлари тайёрланади.

М. ўрнида ИХ асрда Санобод қишлоғи бўлган. М. номи дастлаб араб географлари асарларида тилга олинган (Х асрда). Шаҳар ХИ—ХИИ асрларда ғазнавийлар ва салжуқийлар қўл остида бўлган. ХИИИ аср охирида мўғуллар ҳужуми натижасида шаҳарнинг кўп қисми бузилган. ХИВ аср охиридан Хуросоннинг энг йирик шаҳарларидан бири. Темурийлар ва Сафавийлар ҳукмронлиги даврида М. равнақтопган. 1736—47 йилларда Нодиршоҳ давлатининг пойтахти. 1795-йилда М.ни қожарлар эгаллаган.

М. — шиаларнинг "муқаддас" шаҳри. Меъморий ёдгорликларидан Имом Ризо мақбараси (ИХ аср). Гавҳаршод бегим масжиди (1405—18), Мадраса, карвонсаройлар сақланган. Нодиршоҳмақбараси, Ризошоҳ бемористони ХХ асрда қурилган. Шаҳар чеккасида форс шоири А. Фирдавсийнинг қабри бор (қабр устига мақбара қурилган).[1]

Аҳолиси

2011-йилги маълумотларга кўра, Машҳад шаҳрида 2 749 374 киши истиқомат қилади. Ўртача зичлик — 8 400 киши/км². Машҳад агломерациясида эса 3 миллиондан зиёд киши истиқомат қилади. Машҳад аҳолисининг этник таркибида форслар кўпчиликни ташкил этади. Шаҳарда шунингдек туркманлар, курдлар, озарбайжонлар, тожиклар, ҳазоралар ва бошқа миллат вакиллари истиқомат қилади. Аҳоли диндорларининг асосий қисми ислом динининг шиа мазаҳабига эътиқод қилади. Шаҳар расмий тили, бутун Эрондаги каби форс тили.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил