Машқ — бирор фаолиятни пухта ўзлаштириш ёки сифатини яхшилаш мақсадида уни кўп марта такрорлаш. Машқ таълимда кўникма ва малакалар ҳосил қилишда муҳим ўрин тутади. Машқнинг самарали бўлиши учун унга онгли равишда ёндашиш, шу жараённи бажаришда мавжуд шароитни ҳисобга олиш, йўл қўйилган хато, камчиликларни англаш ва уларни тузатиш йўлларини билиш керак. Бунда оддий ҳаракатдан аста-секин мураккаб ҳаракатни бажаришга ўтиш, такрорлаш вақтларини тўғри тақсимлашнинг аҳамияти катта. Машқда такрорлашлар орасидаги вақт кишини чарчатадиган даражада қисқа бўлмаслиги ва аксинча, жуда узоқ ҳам бўлмаслиги керак. Машқлар, одатда, мактабда ҳар бир ўқув фанида, синфдан ва мактабдан ташқи ишларда ўтказилади. Мактабда машқлар ўқувчиларни мустақил ишлашга, ижодий қобилиятларини ўстиришга ёрдам беради[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Машқ“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (М-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар