Mashrab Boboyev
Машраб Бобоев— таниқли ўзбек ёзувчиси, шоир, драматург. 1941-йил Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида таваллуд топган. Тошкент (2003-йил 23 -июлда Тошкент шаҳрида вафот этган.) Театр ва рассомлик санъати инситути актёрлик факултетида таҳсил олган.
| Машраб Бобоев | |
|---|---|
| Таваллуди | 1941-йил |
| Вафоти | 2003-йил 23-июл |
| Фуқаролиги | СССР ва Ўзбекистон |
| Йўналиш | Наср |
| Мукофотлари | Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими мукофоти |
Ҳаёти
Машраб Бобоев 1941-йилда Самарқанд вилояти [[Пояриқ туманида оддий деҳқон оиласида дунёга келган.1956-йил ўрта мактабни битиргач аввал жамоа хўжалигида кейин қишлоқ кутубхонасида ишлади.1960-1965-йилларда Тошкент Театр ва рассомлик институтининг актёрлик факултетида таҳсил олди. Республика Халқ ижодиёти уйида услубчи,Самарқанд вилояти Халқ ижодиёти уйининг директори,"Ёш Гвардия"(ҳозирги Янги аср авлоди) ва Ғафур Ғулом номидаги нашриётларида муҳаррир бўлиб ишлади.Республика радиоси, "Шарқ юлдузи" журнали Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида фаолият кўрсатди.Театрларда адабий эмакдошлик қилди.Маданият ишлари вазирлигида репертуар бўлими мудири,Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги таржима таҳририятининг бош муҳаррири бўлиб ишлади[1].
Ижоди
Машраб Бобоев адиб сифатида 60-йиллардан бошлаб матбуотда кўрина бошлаган. Унинг „Онамга хат“(1971), „Баҳор кайфияти“(1974) „Пахтам менинг-бахтим менинг“(1975), „Гурунг“(1975), „Кечки троллейбус“(1977), „Бағишлов“(1978), „Олисдаги чироқ“(1980), „Сўз“(1982) „Мен билган сир“(1990), „Қани менинг юлдузим?“(1991), „Номсиз юлдузлар“(1991) каби кўплаб китоблари нашр бўлган. Шунингдек у „Ўттиз ёшлилар“, „Ер томири“, „Тошкентдан келган меҳмон“(„Гурунг“), „Тунис президенти“(„Мушкул савдо“), „Бизнинг ҳовли“(„Онаизор“) „Ўз уйингдасан“, „Қани менинг юлдузим?“, „Суянч тоглари“ каби қатор саҳна асарлари ёзиб, томошабинлар эътиборини тортган[2].Машраб Бобоевнинг „Ирода“, „Севги нидоси“(Алишер Навоийнинг "Саб’аи сайёр" достони асосида миллий балет) ҳамда „Кўнгил кўчалари“ деб аталган кўп қисмли видеофилмлари намойиш этилган[3].
Таржималари
Машраб Бобоев моҳир таржимон ҳам эди. У А.Пушкин, Р.Ҳамзатов ва бошқа шоирларнинг шеърларини, В.Катаевнинг „Хаёл чечаклари“ романини,Муин Бсисунинг „Ташриф қоғози“, Отар Чиладзенинг „Рангин дунё“ номли шеърий китоби ва йигирмадан ортиқ драматик асарларни ўзбек тилига таржима қилган.
Мукофотлари
Машраб Бобоев 1995-йилда „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими“ унвони билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ „МАСҲРАБ БОБОЕВ“ (3-ноябр 2013-йил). Қаралди: 10-сентабр 2023-йил.
- ↑ Собир Мирвалиев. Ўзбек Адиблари (ўзбекча). "Фан" наширёти — 157-бет.
- ↑ „Сўз айтгани келди дунёга...” Ёзувчи ва драматург Машраб Бобоев ҳақида хотиралар“. Қаралди: 10-сентабр 2023-йил.