Машриқ (араб.) — 1) дунёнинг тўрт томонидан бири, шарқ, кунчиқар томон, шарқий ўлкалар; 2) Араб Шарқининг номи, Хуросон ва Мовароуннаҳр ҳам баъзи тарихий адабиётларда М. деб аталган; 3) Арабистон я. о.даги тоғ; 4) Ямандаги вилоят; 5) Машриқ мамлакатлари — Шарқ мамлакатлари. Машрикдан мағрибгача — шарқдан ғарбгача.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил