Mashvar

Машвар ёки мешвар (арабча: مشور; испанча: мехуар; франсузча: мéчоуар) — одатда сарой ичидаги ҳовли ёки сарой кириш қисмидаги жамоат майдони бўлган жой тури бўлиб, у Мағрибда (ғарбий Шимолий Африка) ёки тарихий ал-Андалусда (ҳозирги Испания ва Португалия) учрайди. У турли вазифаларни бажариши мумкин, масалан, йиғилиш ёки маслаҳатлашув (арабча: мишавара) ўтказиладиган жой, ҳукумат ишлари юритиладиган маъмурий ҳудуд. Тарихан у султон қабуллари, маросимлар ва расмий қабулларни ўтказадиган жой бўлган[1][2][3]. Баъзан бу ном бутун сарой комплексини ўз ичига олган кенгроқ ҳудудга, масалан, шаҳар ичидаги қал’а ёки қироллик туманига нисбатан ҳам қўлланилади[4][5].
Тарихи

Расмий жамоат майдони ёки маросим майдони кўпинча ал-Андалус ва Шимолий Африкадаги дастлабки қироллик саройларининг бош дарвозаси ёки кириш қисми олдида жойлашган бўлган. Аммо уларни ифодалаш учун тарихий манбаларда доим ҳам машвар атамаси ишлатилмаган. Машҳур мисоллардан бири — Испаниянинг Кордова шаҳридаги Уммавийлар саройлари (ВИИИ–Х асрлар)нинг Баб ас-Судда дарвозаси олдидаги майдон бўлиб, бу ерда оммавий қатллар ўтказилган ва сарой дарвозаси устида қурилган кузатув айвонида халифа тик турган ёки ўтирган[6][7][2]. Шунингдек, Мисрнинг Қоҳира шаҳрида жойлашган Фотимийлар саройларининг Олтин дарвозаси (Баб аз-Заҳаб) олдидаги маросимий Байн ал-Қасрайн майдони ҳам шундай эди. Бу ерда ҳам Фотимий халифаси маросимларни томоша қилиш учун дарвоза устида ўз балконига эга бўлган[8][9]. Шунга ўхшаш майдон ёки очиқ жой Х асрга оид Мадинат аз-Заҳра сарой-шаҳрининг кириш қисми олдида, Кордовадан келадиган йўл охирида ҳам мавжуд эди[2]:76. Бир неча аср ўтиб, ХИИ аср охирида Муваҳҳидлар томонидан қурилган Марокаш қал’аси таркибига асарақ деб аталган бош жамоат майдони ҳам киритилган. У қал’анинг маъмурий ва хизмат кўрсатиш қисмида жойлашган бўлиб, султоннинг шахсий саройларига кириш имконини ҳам берган[10].
Машвар атамаси кейинчалик, хусусан ХИИИ–ХИВ асрларда ва ундан кейин, саройлардаги қабулхоналар ёки кенгаш заллари учун қўлланиладиган бўлади. Масалан, ХИВ асрда Жазоирнинг Тилимсан шаҳри ташқарисида Маринийлар томонидан қурилган ал-Мансура қал’аси таркибида ҳам бир машвар бўлган[4]. Бунга қадар, яна Тилимсанда, Зайёнийлар Қал’ат ал-Машвар („Машвар қал’аси“) номи билан машҳур қироллик қал’асини барпо этганлар; у ҳозир ҳам Ал-Машвар саройи номи билан танилган. Бу қал’а аввалги Муваҳҳидлар қал’аси ўрнида жойлашган бўлиб, кўп даврларда шаҳарнинг қироллик қароргоҳи ва ҳокимият маркази вазифасини бажарган[2]:223.
Машвар қисми (испанча манбаларда Мехуар деб аталади) Испаниянинг Гранада шаҳридаги Ал-ҳумро саройи мажмуасидаги Насрийлар саройлари таркибига ҳам кирган. У ташқи бош дарвозадан бошланиб, шарқий қисмида кенгаш зали жойлашган кетма-кет икки ҳовли орқали давом этган бўлиб, буларнинг барчаси шарқ томонда жойлашган амирнинг хусусий саройларидан (яъни Комарес саройи ва Шерлар ҳовлиси) алоҳида бўлган. Ҳовлилар атрофида бошқа кўплаб хоналар жойлаштирилган бўлиб, биринчи ҳовлидан давлат маъмурияти котиблари ва мансабдор шахслари, жумладан канселярия ёки девон фойдаланган, иккинчи ҳовли эса амирнинг расмий қабуллари учун хизмат қилган. Биринчи ҳовлининг ўзида алоҳида масжид ҳам бўлган[2]:269–272.

Кейинчалик машварлар Марокашдаги аксар қироллик саройларининг (одатда дар ал-махзан деб аталади) доимий элементи бўлиб қолган, уларнинг кўпи ҳозирги кунда ҳам сақланиб қолган бўлиб, асосан кейинги Алавийлар даврига (ХВИИ–ХХ асрлар) мансуб. Булар одатда сарой дарвозалари ташқарисида ёки саройнинг ташқи бош кириши билан султоннинг шахсий қароргоҳи жойлашган ички саройлари орасидаги бўшлиқни эгаллаган катта очиқ майдонлар бўлган. Улар қабулхона сифатида, ҳарбий парадлар ўтказиладиган жамоат майдони сифатида ва султон ёки шаҳарнинг бош суд амалдори — қоийд — томонидан аризалар қабул қилинадиган жой сифатида ишлатилган[12][10][2][13]. Сарой деворлари ичида жойлашган айрим ички машварлар эса саройнинг маъмурий қисми бўлиб, бу ерда турли давлат амалдорлари ишлаган ёки ўз қабулини ўтказган[13][14]. Бундай машварларга мисол қилиб Фос шаҳридаги Дорул Махзан қироллик саройидаги бир нечта машвар майдонларини[14], Марокашдаги Дарул Махзан ва қал’а жанубий томонидаги машварларни[10], Микнас шаҳридаги Мулла Исмоил қал’асидаги Лалла Авда майдонини (шунингдек, маълум даражада яқин атрофдаги ал-Ҳадим майдонини) ва Тангиер қал’асидаги Машвар майдонини келтириш мумкин[15][16][17]. Замонавий Работ қироллик саройи таркибида ҳам Машвар деб аталувчи улкан очиқ майдон мавжуд бўлиб, баъзан бу ном бутун сарой тумани учун ҳам қўлланилади[18][19].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Абадиэ, Лоуис. Тлемcен, ау пассé ретроувé (фр). Эдитионс Ж. Гандини, 1994-01-01. ИСБН 9782906431027.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 Арнолд, Фелих. Исламиc Палаcе Арчитеcтуре ин тҳе Wестерн Медитерранеан: А Ҳисторй. Охфорд Университй Пресс, 2017. ИСБН 9780190624552.
- ↑ А Диcтионарй оф Мороccан Арабиc. Георгетоwн Университй Пресс, 2004 — 88-бет. ИСБН 9781589011038.
- ↑ 4,0 4,1 Бел, А.; Ялаоуи, М. „Тилимсāн“, . Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Сеcонд Эдитион. Брилл, 2012.
- ↑ „Арчитеcтуре“, Тҳе Грове Энcйcлопедиа оф Исламиc Арт анд Арчитеcтуре. Охфорд Университй Пресс, 2009. ИСБН 9780195309911.
- ↑ Марçаис, Георгес. Л'арчитеcтуре мусулмане д'Оccидент. Парис: Арц эт мéтиэрс грапҳиқуэс, 1954 — 153–154-бет.
- ↑ „Тҳе андалуси Алcазар“ (эн-УС). АрқуэоCордоба. Қаралди: 2020-йил 8-октябр.
- ↑ Бретт, Мичаэл. Тҳе Фатимид Эмпире. Эдинбургҳ: Эдинбургҳ Университй Пресс, 2017.
- ↑ Раймонд, Андрé. 1993. Ле Cаире. Фаярд.
- ↑ 10,0 10,1 10,2 Девердун, Гастон. Марракеч: Дес оригинес à 1912. Рабат: Éдитионс Течниқуэс Норд-Африcаинес, 1959.
- ↑ Чарпентиэр, Агнèс. Тлемcен мéдиéвале: урбанисме, арчитеcтуре эт арц (фр). Éдитионс де Боccард, 2018 — 140-бет. ИСБН 9782701805252.
- ↑ Брессолетте, Ҳенри. А ла дécоуверте де Фèс. Л'Ҳарматтан, 2016. ИСБН 978-2343090221.
- ↑ 13,0 13,1 Бурет, М. „Мак̲ҳ̲зан“, . Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Сеcонд Эдитион. Брилл, 2012.
- ↑ 14,0 14,1 Брессолетте, Ҳенри; Деларозиэре, Жеан (1983). "Фèс-Ждид де са фондатион эн 1276 ау милиэу ду ХХе сиècле". Ҳеспéрис-Тамуда: 245–318.
- ↑ Эл Кҳаммар, Абделтиф (2017). "Ла мосқуéэ де Лāлла ʿАwда à Мекнèс: Ҳистоире, арчитеcтуре эт мобилиэр эн боис". Ҳеспéрис-Тамуда ЛИИ (3): 255–275.
- ↑ „Қасаба оф Маwлāй Исмā'īл“. www.қантара-мед.орг. Қаралди: 2020-йил 7-июн.
- ↑ „Қасба Танжа“. Арчнет. Қаралди: 2020-йил 26-октябр.
- ↑ „Рабат“, Тҳе Грове Энcйcлопедиа оф Исламиc Арт анд Арчитеcтуре. Охфорд Университй Пресс, 2009. ИСБН 9780195309911.
- ↑ „Дар ал Макҳзен – Палаис Роял де Рабат“ (фр-ФР). Қаралди: 2020-йил 26-октябр.