Москва (русча: Москва) — Россия Федерацияси пойтахти, Москва вилояти маркази, федерал аҳамиятдаги шаҳар. Россия Федерациясининг йирик сиёсий, иқтисодий, илмий ва маданий маркази. Москвада Россия Федерацияси Президента, Федерал Мажлис, Россия Федерацияси ҳукумати, Конституциявий Суд, Олий Суд, Олий арбитраж суди, Россия Федерацияси Прокуратураси қароргоҳлари жойлашган. 10 маъ-мурий округга (Марказий, Шарқий, Жануби-Шарқий, Жанубий, Жан.-Ғарбий, Ғарбий, Шим.-Ғарбий, Шимолий, Шим. Шарқий ҳамда Зеленоград шаҳри) бўлинган. Шаҳар чегараси, асосан, Москва ҳалқа автомобил йўлидан ўтади. Майдони (Москва мериясига карашли бўлган Зеленоград ва бошқа аҳоли пунктларидан ташкари) 994,0 км², шу жумладан, Москва ҳалқа автомобил йўли доирасида 878,7 км². Аҳолиси 8305,0 минг киши (2001; Москва шаҳар маъмуриятига қарашли аҳоли пунктлари билан 8600 минг киши)дан зиёд.

Москва
Россия пойтахти
{{{rasmiy_nomi}}}ning bayrogʻi
Байроқ
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
55°45′21″Н 37°37′04″Э / 55.75583°Н 37.61778°Э / 55.75583; 37.61778
Мамлакат Россия
Ҳукумат
 • Мер Сергей Собянин
Асос солинган 1147
Илк эслатилиши 1147
Қачондан бери россия пойтахти 1340
Майдон 2,561.5[1] км2 (989.0 кв ми)
Маркази баландлиги 118—255 м
Расмий тил(лар)и русча
Аҳолиси
 (2022)
12 635 466[2]
Зичлиги 4932,84 киши/км2
Миллий таркиб руслар (91,65%)
украинлар (1,42%)
татарлар (1,38%)
озарбайжонлар (0,53%)[4]
Конфессиявий таркиб Христианлар, Мусулмонлар в.ҳ
Вақт минтақаси УТC+3
Телефон коди +7 495, 499
Почта индекс(лар)и 101000—135999
Автомобил коди 77, 177, 777; 97, 197, 797; 99, 199, 799
Moskva xaritada
Moskva
Москва

Географик жойлашуви

Россиянинг Европа қисмида Смоленск-Москва қирлари, Ока-Москворецк текислиги ва Мешчёра пасттекислиги туташган жойда, Ока ва Волга дарёлари орасида, Москва дарёси соҳилларида жойлашган. Шаҳар ҳудудининг асосий қисми 120 м баландликда, кенг тарқалган қайирлар ва қайир усти террасаларига эга бўлган Москва дарёси ва унинг ирмоқлари (Яуза, Сетуни ва бошқалар)нинг кенг водийли морена ва флювиогля-сиал текисликлари чегараси ичида ўрнашган. Сувайирғичлар (шу жумладан, „этти тепалик“ — Кремл, Сретен, Твер, Трёхгорка, Таган, Лефорт, Воробёв тепаликлари)нинг бир оз кўтарилган қисмлари дарё водийлари ва жарликлар билан алмашиб боради. Релефнинг энг юқори нуқталари Теплостан қирлари (баландлиги 254 м гача) кириб борган жануби-шарқ ва СмоленскМосква қирларининг жанубий ён бағридаги Химки сув ҳавзаси худудида жойлашган. Шаҳарнинг шарқий, жануби-шарқий қисмлари Мешчёра пасттекислигининг ғарбий чеккасида ўрнашган. Москванинг марказий раёнларида қайта ишланган грунт, кўчалар ва ҳоказо қолдиқларидан таркиб топган маданий қатламнинг қалинлиги 4–6 м (кўмилган жарликлар, кичкина сойлар, ҳовуз ва ботқоқликлар ўрнида 10–20 м)га етади. 100 дан зиёд сой, шу жумладан, Неглинная ер ости қувурлари орқали ўтказилган. Москва иқлими мўтадил континентал. Қиши моътадил совуқ. Январнинг ўртача температураси —10,2°. Ёзи иссиқ, июлнинг ўртача температураси 18,1°. Шаҳар маркази температураси чеккаларга нисбатан ўрта ҳисобда 1,5—2° юқори. Йиллик ёғин 540–650 мм (энг кўпи июл— августда). Россияда илк бор барпо қилинган Лос Ороли миллий боғи Москва ҳудудида жойлашган.

Тарихи

Москва тўғрисидаги дастлабки маълумот 1147-йилдаги солномада берилган. Суздал ва Буюк Киев князи Юрий Долгорукий анъана бўйича Москванинг асосчиси ҳисобланади. 1156-йил чамаси Боровицк тепалигида, Неглинная дарёсининг Москва дарёсига қуйилиш жойида дастлабки қўрғонча ўрнида кейинроқ Кремл номини олган ёғоч-тупроқдан истеҳком қурилган (қаранг Кремл). Владимир-Суздал Русининг чекка шаҳри ҳисобланган. Москва Черниговдан Киевга борадиган йўллар чорраҳасида шаклланган. 1237-йилда, мўғуллар босқини даврида, Ботухон қўшинларининг бостириб кириши натижасида Москва вайрон қилинди, лекин, тез орада қайта тикланиб кичикроқ удел князлигининг маркази бўлди. Княз Юрий Данилович (1303—25 йилларда бошқарган) князликка ёрлиқ олган биринчи Москва князи бўлди. ХИВ—ХВ асрларда Москва рус ерларини бирлаштириш, мўғуллар зулмидан озод бўлишга қаратилган курашнинг ташкилотчиси, марказига айланди. Москва атрофида рус ерларининг астойдил бирлаштиришни бошлаган княз И. Д. Калитанинг (1325—40) фаолияти катта аҳамиятга эга бўлди. тахминан 1326-йилда Москвага Владимир шаҳридан Рус право-слав черкови митрополитларининг қароргоҳи кўчирилди. КнязД. И. Донской (1359—89) даврида Москва мўғуллар зулмига қарши кураш марказига айланди. 1380-йилда Куликово майдонида мўғуллар қўшинини мағлубиятга учратган умумрус қўшини Москвада шаклланди. ХВ аср охирида улуғ княз Иван ИИИ Василевич (1462—1505) даврида Москва ягона Рус давлатининг пойтахти бўлди. ХВ аср охири — ХВИ аср бошларида Кремлни қайта қурилиши, унинг ҳудудида Москва давлатининг бош соборлари — Успение, Архангелский ва Благовешчение қад кўтарди. 1547-йилда улуғ княз Иван ИВ Грозний (1533—84) подшо унвонини қабул қилди. Романовлар сулоласининг биринчи подшолари Михаил Фёдорович ва Алексей Михайловичларнинг ҳукмронлиги даври — нотинч йилларда ёқиб ташланган Москва янгидан қурилди. 1687-йилда Славян-грек лотин академияси очилди. 1708-йилда шаҳар Москва губернясининг маркази бўлди.

Россия пойтахтининг Санкт-Петербургга кўчирилиши (1712) билан Москва биринчи пойтахт, муҳим сиёсий, иқтисодий ва маданий марказ сифатидаги аҳамиятини сақлаб қолди. Москвада императорларга тож кийгизиш маросимлари ўтказиб келинган. 1703-йилдан бошлаб подшо Петр-Ининг ташаббуси билан „Ведомости“ биринчи рус босма газ. нашр қилина бошланди. ХВИИ аср охиридан шаҳарнинг ўзини ўзи бошқариш тизими шаклланди. Изчиллик билан шаҳар бо-шқаруви органи сифатида Бурмистр палатаси, Ратуша, Магистрат, 1785-йилдан — Умумий ва Олти овозли Дума, ке-йинроқ (1870-йилда) шаҳар Думаси тузилди, 1812-йилдаги уруш даврида Москва сентабр-октабр ойларида Наполеон-Ининг франсуз қўшинлари қўлида эди. Катта ёнғин шаҳар биноларининг 2/3 қисмини йўқ қилди. Франсузлар Москвани ташлаб чиқиб кетдилар. Саноат ва темир йўл қурилишининг ривожланиши билан Москва Россиянинг иқтисодий ва транспорт марказларидан бирига айланди. 1917-йил ноябрда шаҳарда болшевиклар хркимияти ўрнатилди. 1918-йил 12-мартда пойтахт яна Москвага кўчирилди. СССР ташкил қилингандан кейин (1922-йил 30-декабрда) Москва унинг пойтахти бўлди. 1929-йилдан Москва — Москва вилояти маркази. 1935-йилда Москвани биринчи Бош плани қабул қилинди. Ўша йили Москвада метрополитен ишга туширилди. 1941-йил декабрда немис қўшинлари Москва остоналарига етиб келди ва шаҳарни бомбардимон қила бошлади. Кейинроқ немислар чекинишга мажбур бўлди. 1945-йил 24-июнда Москвада Ғалаба Паради бўлиб ўтди. 1965-йил 8-майда Москвага қахрамон шаҳар унвони берилди. 1950-йиллар ўрталаридан шаҳарда кенг миқёсда уй-жой ва маданий қурилиш авж олди. 1980-йилда Москвада 22-олимпиада ўйини бўлиб ўтди. СССР қулагач, Москва (1991-йил 25-декабрдан) — Россия Федерациясига айланади

Иқтисодиёти

Москва Сити

Москвада авиация, ракета-космик, радиоэлектроника, приборсозлик саноатларининг етакчи корхоналари жойлашган. Шунингдек, машинасозликнинг муҳим тармоқларидан станок-асбобсозлик (Москвада Россия металл кесувчи станокларнинг 9,3% ҳамда асбоблар, темирчиликпресс ускуналари, саноат роботлари, автомат ва ярим автомат линиялар ва бошқалар), турли электроника, автомобилсозлик (6,8% Россия юк автомобиллари ва 6,3% енгил автомобиллар) саноати ривожланган. Совиткич, компрессор ва кўтаргич (Россия лифтларининг 64%) ускуналар, подшипник, соатлар ва бошқа ишлаб чиқарилади, кимё саноати (шу жумладан, автомобил шиналари, техник резина маҳсулотлари, бўёклар, маиший кимё моллари), нефтни қайта ишлаш заводлари мавжуд. Кора металлургия корхоналарида сифатли пўлатдан турли хил маҳсулотлар, қувурлар, металл буюмлар ишлаб чиқарилади. Москва — енгил, асосан, тўқимачилик (Россия ип газлама ишлаб чиқаришнинг 5,9%, ипакнинг 9,4% ҳамда жун газламалар) ва тикувчилик саноатининг анъанавий маркази. Полиграфия, озиқ-овқат (Россия қандолатпазлик маҳсулотларининг 22% ҳамда кўпгина тамаки маҳсулотлар) саноатлари бор. АМО „ЗИЛ“, АЗЛК автомобил заводи, „Москва подшипники“ ва авиация корхонаси ишлаб турибди.

Транспорт

Москвада электробус
Москвада трамвай Песа Фокстрот

Шаҳардан турли йўналишларда темир йўл линияси кетган. Ҳар куни Москванинг 9 та темир йўл вокзали орқали 2 млн. га яқин йўловчи келиб-кетади. Москвада 3 йирик даре порти (Ғарбий, Шимолий ва Жан.) бор. Москва 13 автойўл орқали Россиянинг йирик шаҳарлари, узоқ ва яқин хориж давлатлари билан боғланган. Москва мамлакат ҳаво йўлларининг энг йирик тугунидир (Шереметево, Домодедово, Внуково, Биково аэропортлари). Москвада Россиянинг тўнғич ва энг катта масофага чўзилган (1999-йилда 160 стансия) метрополитени мавжуд.

Ўқув юртлари

Пойтахтда Россия фанлар академияси, Россия тиббиёт фанлари академияси, Россия қишлоқ хўжалиги академияси, Россия таълим академияси, Россия бадиий академияси ва бошқа фаолият кўрсатади. 1000 дан зиёд илмий тадқиқотлар институти ва конструкторлик бюролари ишлаб турибди. 80 дан зиёд олий ўқув юрти, шу жумладан, 13 университет мавжуд.

Тарихий ва архитектура ёдгорликлари

Россия давлат академик катта театри (2011)

Шаҳарда 140 дан зиёд профессионал театр бор, шулардан: Россия давлат академик катта театри, К. С. Станиславский ва В. И. НемировичДанченко номидаги, Оперетта театрлари; драматик театрлар — Кичик театр, Москва Горкий номидаги Москва бадиий академик те-атри, Евгений Вахтангов номидаги, В. Маяковский, Моссовет, М. Н. Ермолова номидаги, Россия Армияси Марказий театри, Таганкадаги, Кичик Бронний, Сатира, „Современник“, А. И. Райкин номидаги „Сатирикон“, С. В. Образсов номидаги Марказий қўғир-чоқ театри ва бошқа 2 сирк, консерватория, П. И. Чайковскийнинг консерт зали ва бошқа бор. Москвада „Мосфилм“ кино-консерни ва бошқа киностудиялар жойлашган. Москва мамлакат теле- ва радиоэшиттириш тизимининг маркази, бу ерда машҳур Останкино телеминораси мавжуд.

Москвада 70 дан зиёд музей бор. Улар орасида А. С. Пушкин номидаги тасвирий санъат музейи, Тарихий музей, Политехника музейи, Кремлнинг Қурол-аслақа палатаси, А. В. Шчусев номидаги меъморлик музейи, Москва тарихи музейи, А. А. Бахрушин номидаги Театр музейи, Адабиёт музейи, В. М. Васнецов уймузейи, М. Горкий, М. Ю. Лермонтов, А. Н. Островский, А. С. Пушкин, Л. Н. Толстой, М. И. Светаева, А. П. Чехов, Ф. И. Шаляпин музейлари ва бошқа мавжуд.

Москванинг эски қисми радиалҳалқа шаклидаги тузилишга эга. Москванинг тарихий маркази — Москва Кремли ансамблидир, унинг ёнида Қизил майдон, Василий Блаженний ибодатхонаси жойлашган. Сақланиб қолган едгорликлар орасида — Коломенскоедаги Вознесение черкови, монастирлар меъморий мажмуаси (Андроников, Донской, Свято-Данилов, Новодевичий, Симонов ва бошқалар), қўрғонлар ансамбллари (Кусково, Останкино, Кузминки, Сарицино ва бошқалар), ХВИИ аср черков ва айрим бинолари, ХВИИИ аср — ХИХ асрларнинг 1-ярмидаги классицизм услубидаги турар жой ва жамоат бинолари — Пашков уйи (ҳозирги Россия давлат кутубхонаси биноси), Олий Мажлис биноси, Москва университетининг эски биноси, Катта театр бор. 1920—70 йилларда Москва маркази ва йирик магистраллар қайта тикланди (бу жараён давомида кўпгина нодир тарихий ва меъмории едгорликлар бузиб ташланди). 50-йиллар ўрталаридан замонавий лойиҳа бўйича катта шаҳар раёнлари қурилди, янги микрораён ва йирик жамоат иншоотлари, баланд бинолар (шу жумладан, Воробев те-палигидаги университет), Лужникидаги Марказий стадион мажмуаси, Кремлдаги съездлар саройи, Янги Арбат ансамбли, олимпия объектлари барпо қилинди. 1990-йиллар бошларидан кўпгина меъмории ва тарихий едгорликлар (шу жумладан, Исо пайғамбар ибодатхонаси) таъмирланмоқда. Поклонная тепалигидаги Зафар боғи мемориал мажмуаси ва Манеж майдонидаги савдо мажмуаси қурилди, Лужникидаги Марказий стадион таъмирланди, шаҳар ва унинг атрофи транспорт инфраструктурам яхшиланди. Москва атрофида Россия Федерациясидаги энг йирик шақар агломера-сияси вужудга келди. 2001-йилда Москвадаги Добрининск майдонида Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатилди (ҳайкалтарош Ж. Миртожиев).[5]

Аҳоли

<грапҳ> {

 //
 // АТТЕНТИОН: Тҳис cоде ис маинтаинед ат ҳттпс://www.медиаwики.орг/wики/Темплате:Грапҳ:Популатион_ҳисторй
 //            Плеасе до нот модифй ит анйwҳере элсе, ас ит май гет cопиэд анд оверриде ёур чангес.
 //            Суггестионс cан бе маде ат ҳттпс://www.медиаwики.орг/wики/Темплате_талк:Грапҳ:Популатион_ҳисторй
 //
 "версион": 2,
 "wидтҳ": 400,
 "ҳеигҳт": 200,
 // Тҳе популатион дата cоулд бе фром Cоммонс датасет, Wикидата, ор ҳардcодед валуэс
 "дата": [
   {
     "наме": "табле",

"урл": "wикидатаспарқл:///?қуэрй=СЕЛЕCТ%20%28МАХ%28%3Фпопулатион_энтрй%29%20ас%20%3Фпопулатион%29%20%3Феар%20WҲЕРЕ%20%7Б%0А%20%20%20%20%23%20сет%20тҳе%20итем%20ҳере%20-%20э.г.%20cитй%2C%20cоунтрй%0А%09БИНД%28wд%3АҚ649%20ас%20%3Фитем%29%0А%20%20%20%20%3Фитем%20п%3АП1082%20%3Фпопстатемент%20.%0А%20%20%20%20%3Фпопстатемент%20пс%3АП1082%20%3Фпопулатион_энтрй%20.%0А%20%20%20%20ОПТИОНАЛ%20%7Б%0А%20%20%20%20%20%20%3Фпопстатемент%20пқ%3АП585%20%3Фдате%20.%0А%20%20%20%20%20%20БИНД%28еар%28%3Фдате%29%20ас%20%3Феар%29%0А%20%20%20%20%7Д%0А%7Д%20ГРОУП%20БЙ%20%3Феар%20ОРДЕР%20БЙ%20АСC%28%3Феар%29",

     "формат": { "тйпе": "жсон" },
     // Cонверт еар интегер (2016) инто а дате обжеcт (2016-01-01)
     "трансформ": [
     	// Оптионаллй филтер дата wитҳ ан темплате эхпрессион параметер
     	// э.г.  филтер = датум.еар > 1900 && датум.еар < 2000
     	{ "тйпе": "формула", "фиэлд": "дате", "эхпр": "датетиме(датум.еар,0,1)" }
     ]
   },
   // Эач аннотатион ис эхпеcтед то бе ан интегер еар, стринг техт,
   // анд оптионал стринг cолор (э.г. "#4д2800")
   {
     "наме": "аннотатионс",

"валуэс": [],

     "трансформ": [
       { "тйпе": "формула", "фиэлд": "дате", "эхпр": "датетиме(датум.еар,0,1)" },
       { "тйпе": "формула", "фиэлд": "cолор", "эхпр": "датум.cолор||'#000'" }
     ]
   }
 ],
 "сcалес": [
   // Тҳе датес аре сcалед то тҳе "х" ахис - тҳе wидтҳ оф тҳе грапҳ
   {
     "наме": "х",
     "тйпе": "тиме",
     "ранге": "wидтҳ",
     "домаин": {"дата": "табле","фиэлд": "дате"}
   },
   // Тҳе популатион аре сcалед то тҳе "й" ахис - тҳе ҳеигҳт оф тҳе грапҳ
   // Оптионал сcале параметер cан чанге "линеар" то отҳер сcалес лике лог
   // Оптионал мах параметер cан фих тҳе уппер боунд оф тҳе грапҳ
   {
     "наме": "й",
     "тйпе": "линеар",
     "ранге": "ҳеигҳт",
     "домаин": {"дата": "табле","фиэлд": "популатион"},
     "cламп": труэ,
     "ниcе": труэ
   }
 ],
 // Симпле ахис wитҳ ҳоризонтал грид линес
 "ахес": [
   {"тйпе": "х", "сcале": "х", "тиcкс": 5},
   {"тйпе": "й", "сcале": "й", "тиcкс": 5, "грид": труэ, "ориэнт":"ригҳт"}
 ],
 // Тҳе грапҳ ис драwн wитҳ тwо элеменц а тҳиcк лине ат тҳе топ,
 // анд а семи-транспарент ареа белоw
 "маркс": [
   {
     "тйпе": "ареа",
     "фром": {"дата": "табле"},
     "пропертиэс": {
       "энтер": {
         "х": {"сcале": "х", "фиэлд": "дате"},
         "й": {"сcале": "й", "валуэ": 0},
         "й2": {"сcале": "й", "фиэлд": "популатион"},
         "филл": {"валуэ": "#99Б2CC"},
         "филлОпаcитй": {"валуэ": 0.35},
         "интерполате": {"валуэ": "монотоне"}
       }
     }
   },
   // Иф аннотатионс аре гивен, драw дашед лине wитҳ ассоcиатед техт
   {
     "тйпе": "руле",
     "фром": {"дата": "аннотатионс"},
     "пропертиэс": {
       "энтер": {
         "х": {"сcале": "х", "фиэлд":"дате"},
         "й": {"валуэ": 0},
         "й2": {"сигнал": "ҳеигҳт"},
         "строке": {"фиэлд": "cолор"},
         "строкеWидтҳ": {"валуэ": 2},
         "опаcитй": {"валуэ": 0.6},
         "строкеДаш": {"валуэ": [8,3]}
       }
     }
   },
   {
     "тйпе": "лине",
     "фром": {"дата": "табле"},
     "пропертиэс": {
       "энтер": {
         "х": {"сcале": "х","фиэлд": "дате"},
         "й": {"сcале": "й","фиэлд": "популатион"},
         "строке": {"валуэ": "#99Б2CC"},
         "строкеWидтҳ": {"валуэ": 3},
         "интерполате": {"валуэ": "монотоне"}
       }
     }
   },
   // Тҳе смалл wҳите cирcлес шоулд бе драwн афтер аннотатионс бут бефоре техт
   {
     "тйпе": "сймбол",
     "фром": {"дата": "табле"},
     "пропертиэс": {
       "энтер": {
         "х": {"сcале": "х","фиэлд": "дате"},
         "й": {"сcале": "й","фиэлд": "популатион"},
         "строке": {"валуэ": "#99Б2CC"},
         "филл": {"валуэ": "#ффф"},
         "сизе": {"валуэ": 30}
       }
     }
   },
   // Аннотатион техт
   {
     "тйпе": "техт",
     "фром": {"дата": "аннотатионс"},
     "пропертиэс": {
       "энтер": {
         "х": {"сcале": "х", "фиэлд":"дате"},
         "й": {"валуэ": 0},
         "алигн": {"валуэ": "ригҳт"},
         "баселине": {"валуэ": "боттом"},
         "англе": {"валуэ": 270},
         "дх": {"валуэ": -4},
         "дй": {"валуэ": -2},
         "техт": {"фиэлд": "техт"},
         "строке": {"фиэлд": "cолор"}
       }
     }
   }
 ]

} </грапҳ>

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ Москва в 2000-2013 гг.: Краткий статистический справочник/ Мосгорстат- М., 2014. - 74 с. ИСБН 978-5-904548-11-7 (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-02-20 санасида архивланган) с.8
  2. ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-май.
  3. ↑ Демограпҳиа. Wорлд Урбан Ареас & Популатион Прожеcтионс. 8тҳ Аннуал Эдитион Април 2012 „Демограпҳиа. Wорлд Урбан Ареас & Популатион Прожеcтионс. 8тҳ Аннуал Эдитион Април 2012“ (эн). Демограпҳиа.cом. Қаралди: 2012-йил 2-июл.
  4. ↑ „Перепись 2002 года показала изменение национального состава населения Москвы“. «Демоскоп» — Электронная версия бюллетеня «Население и общество». Институт демографии Государственного университета — Высшей школы экономики. 2011-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 13-январ.
  5. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил