Masnaviy
Маснавий (араб. — иккилик. Кўплиги — маснавиёт) — ҳар бир байтининг мисралари қофиядош бўлган ва байтдан байтга қофияси янгиланиб борадиган шеърий шакл (а-а, б-б, в-в, ...). Мумтоз адабиётда (мас, Алишер Навоий асарларида) сюжетли кичик шеърий асарлар ҳам, достонлар ҳам М. деб юритилади. Туркий адабиётда М. Ше'р маснавий шаклида форс тилида турли метрларда ёзилган. Бу китоб Эрон ва жаҳон шоири Румийнинг қимматли асарларидан биридир. шакли илк бор Юсуф Хос Ҳожибнинг "Қутадғу билиг" асарида қўлланган. Дурбекнинг "Юсуф ва Зулайҳо", Ҳайдар Хоразмийнинг "Махзан ул-асрор" асарлари М.да битилган. Навоий даврига келиб М. эпик шеъриятнинг асосий жанри бўлиб қолди. Улуғ шоирнинг асосий эпик асарлари ("Ҳамса", "Лисон уттайр" ва бошқалар) М. жанрида ёзилган. М. ҳозирги замон ўзбек шеъриятида ҳам қўлланмоқда. Масалан, Ҳ. Олимжоннинг "Ўзбекистон" шеъри, Ғ. Ғуломнинг "Кўкан", "Эгалари эгаллаганда" достонлари ва бошқа[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |