Масса сони — атом ядросидаги нуклонлар, яъни протон ва нейтронларнинг йиғинди сони. Ядроларни белгилаш учун х белгидан фойдаланилади, бунда Х — элементларнинг кимёвий белгиси, А — ядронинг М.с,— ядродаги протонлар сони. Масалан, нУ белгиси табиий уран изотопини ифодалаб, ядродаги нуклонлар сони А=235 ва нейтронлар сони А—З=235—92=143 эканлигини кўрсатади. Ядронинг Масса сони кимёвий элемент изотопи атомининг бутун сонгача яхлитланган нисбий массасидан фарқ қилмайди. Ядро реаксиялари ва радиоактив емирилиш жара-ёнларида Масса сонининг миқдори ўзгармас катталикдан иборат бўлиб қолади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил