Masshtab
Масштаб (нем. Масштаб, мап — ўлчов ва стаб — таёқ), миқёс — чизма, план, аэрофотосъёмка ёки харитадаги нуқталар орасидаги узунликнинг жойдаги масофалар узунлигига нисбати. Масштаб сонли, чизиқли ва кўндаланг бўлади. Сонли Масштаб каср ёки нисбат билан берилади. Бунда харитадаги 1 см жойга 1000 см то'г'ри келади демакдир. Чизиқли Масштаб см ларга бўлинган чизиқ билан кўрсатилади. Бу чизиқда харитадаги 1 см га жойга неча м ёки км тўғри келиши кўрсатиб қўйилган бўлади. План ва харитада 2 нуқта орасидаги масофани аниқ ўлчаш ва ўлчанган масофаларни харита ёки планга тушириш учун кундаланг Масштаб ҳам ишлатилади. Кундаланг Масштаб баъзи бир геодезик асбобларда ва махсус линейкалар билан чизиб берилиши мумкин. Географик хариталарда сонли Масштаб харитадаги бир нуқтага ёки бирорта чизиққа тегишли бўлади, қолган жойлардаги узунликлар хусусий Масштаб асосида аниқланади. Географик хариталардаги масофалар хусусий Масштаб билан махсус формула ёрдамида ҳисоблаб чиқарилади.[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |