Massiel
Марíа де лос Áнгелес Фелиса Сантамарíа Эспиноса (1947-йил 2-августда туғилган), профессионал сифатида Массиэл (испанча: маˈсжел) номи билан танилган, испаниялик поп ва протест қўшиқчиси. У 1968-йилги Эуровисион қўшиқ танловида "Ла, ла, ла" қўшиғи билан ғолиб чиқди ва Испаниядан танловда ғолиб чиққан биринчи ижрочи бўлди.
Массиэл | |
|---|---|
|
Массиэл 2018-йил | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
Марíа де лос Áнгелес Фелиса Сантамарíа Эспиноса 1947-йил 2-август Мадрид, Испания |
| Жанрлар | |
| Касби |
|
| Фаолият йиллари |
|
Мессиэл ўзининг биринчи аудиоёзувларини 1966-йилда чиқарган бўлишига қарамай, 1996-йили мусиқа карерасидан воз кечишга қарор қилди, аммо бир йил ўтгач, яна бир албомини чиқарди. Шунингдек, 2007-йилда яна бошқа бир албоми билан бирга 1970-йиллардаги албомларнинг иккита янги нашри чиқди.
Биографияси
Массиэл Испаниянинг Мадрид шаҳрида туғилган. Унинг астуриялик отаси Эмилио Сантамария Мартин бадиий менежер бўлган, шунинг учун у болалигидан қўшиқчилар ва мусиқий гуруҳлар атрофида бўлган ва ёшлигида қўшиқчи, актриса ва қўшиқнавис бўлишга қарор қилган. Унинг онаси Консепсион Эспиноса Пеñас(1920-2011) ҳам астуриялик бўлган[1].
Унинг биринчи ёзувлари „Ди қуэ но“, „Но сé порқуé“, „Ллуэве“, „Но cомпрендо“, „Й саис қуэ ви“, „Руфо эл песcадор“, „Алелуя“ ва „Эл эра ми амиго“ бўлиб, 1966-йилда чиқарилган. 1967-йили дўсти Луис Эдуардо Ауте томонидан ёзилган „Росас эн эл мар“ қўшиғи уни Испания ва Лотин Америкасида қўшиқчи сифатида танитди. Шундан сўнг, Массиэл 1967-йилда „Вестида де фамилия“ филмида рол ижро этишга таклиф қилинади[2].
Манбалар
- ↑ Ф. Серрáн, Сусана.. „Ла дама де Бегоñа“ (эс) (2013-йил 11-август).
- ↑ „Массиэл“. Мемберс.трипод.cом. Қаралди: 2014-йил 6-июн.