МАССИВ со'зи дастурлаш тилларига ҳам бог'лиқ.C#  дастурлаш тилида компютер хотирасига бир о’згарувчи ёрдамида бир нечта қийматларда фойдаланишга то’г’ри келади. Бир о’згарувчи билан бир нечта қиймат устида амаллар бажариш учун берилган ма’лумотлар бир турга мансуб бо’лиши керак. C#  дастурлаш тилида бир о’згарувчи ёрдамида бир нечта қийматлардан фойдаланиш учун массив деган турдан фойдаланилади. Дастурлаш тилларида ро’йхат ёки жадвал ко’ринишидаги ма’лумотларни массив деб аташади. Массив со’зининг ма’носи о’лчам, о’лчов демакдир. Массивнинг барча элементлари битта турга мансуб бо’либ, улар битта ном билан номланади ва бир-бирларидан номерлари (индекслари) билан фарқ қилади.

Энди дастурдаги ма’лумот структуралари билан танишишни бошлаймиз. Дастурда икки асосий тур ма’лумот структуралари мавжуддир. Биринчиси статик, иккинчиси динамикдир. Статик деганимизда хотирада эгаллаган жойи о’згармас, дастур бошида бериладиган структураларни назарда тутамиз. Статик массивлар элементлар сони олдиндан ма’лум бо’лган ва инициализацияланган (қиймат белгиланган) массивлар ҳисобланади. Динамик ма’лумот типлари дастур давомида о’з ҳажмини, эгаллаган хотирасини о’згартириши мумкин. Динамик массивлар эса элементлари сони олдиндан ма’лум бо’лиши ва уни инициализациялаш (қиймат белгилаш) шарт эмас. Статик массивларнинг камчилики шундаки, агар уларнинг о’лчамини олдиндан жуда катта олинса-ю, унинг ко’п қисми кераксиз қолиб кеца, у ҳолда хотира беҳуда сарфланишига олиб келади. Шу муаммони ҳал қилиш мақсадида массивлар C# тилида асосан динамик тарзда э’лон қилинади. Массивлар дастурлашда энг ко’п қо’ланиладиган ма’лумот типларидир. Массивлар ҳотирада кетма-кет жойлашган, бир типдаги о’згарувчилар гуруҳидир. Алоҳида бир о’згарувчини ко’рсатиш учун массив номи ва керакли о’згарувчи индексини ёзилади.

Массив (лот. масса — бўлак, парча) — 1) тоғлик ерларнинг баланд жойларидаги бир-бирига ўхшаш яхлит кисмлари (мас, Помир массиви); 2) географик хусусиятлари ва умумий манзараси бир тусдаги яхлит, туташ ерлар, майдон (мас, ўрмон массиви); 3) меъморчилиги жиҳатдан бир бутунликни ташкил этган турар жой комплекси (мас, Чилонзор массиви). [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил