Mastak
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мастак (Лолиум Л.) — ғалладошлар оиласига мансуб бир йиллик, икки йиллик ёки кўп йиллик ўтлар туркуми. Ўзбекистонда кўп йиллик М. (Л. регеппе), кўпгулли М. (Л. мултиfl орум), заҳарли М. (Л. темулентум) каби З тури учрайди. Заҳарли М.нинг пояси бир нечта, буғдойнинг поясига ўхшаш бўғимланган, ичи ковак, бўйи 40—80 см. Барги энсиз, қалами, эни 1–4 мм, усти ғадир-будир, орқаси силлиқ. Ҳар бир поянинг учида биттадан, уз. 10— 20 см бошоғи бор. Бошоқчалари қилтанокди, бошоқ ўқига ёпишиб туради. Май—июн ойларида гуллаб уруғлайди. Буғдой, арпа ва 1 зиғир орасида ўсиб, улар билан баробар пишади. Баҳорикор ерлар, боғ ва майсазорларда ўсади. Уруғида марказий нерв системасига кучли таъсир қиладиган заҳарли алкалоидлар (0,25 — 0,48%) бор. Моллар еса ҳалок бўлади, чўчқага эса таъсир қилмайди, аксинча, уни семиртиради. М. уруғи аралашган дондан тайёрланадиган нон еки овқатни еган одам ҳам заҳарланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |