Mastava
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мастава (форсча мост – қатиқ ва об – сув) – суюқ таом. Аслида Мастава сузма, қатиқдан олинган зардобга гуруч солиб қайнатиб тайёрланган. Ҳозир Мастава сабзи, пиёз, гуруч ва бошқа масаллиқлардан тайёрланади. Масаллиғи ва тайёрлаш усулига кўра, қайнатма Мастава, қовурма Мастава, олчали Мастава, қиймали Мастава, хўрда Мастава (гуруч ўрнига оқшоқ солинади) каби турлари бор. Маставанинг асосий тури қўй гўшти қиймасидан қайнатма усулида тайёрланади: пиёз, мурч аралаштирилган қиймали кичик кифталар ясалади. Қозонда кертилган гўштдан ажратилган суяк қайнатилади, пишгач, суяклар сузиб олиниб, шўрвасига гуруч ва думалокланган кифталар солиб милдиратиб қайнатилади. Пиёз, помидор, кубик шаклида майда қилиб тўғралган сабзи, картошка ёки шолгом солса ҳам бўлади. Мастава косаларга сузилади, кашнич ва мурч сепиб дастурхонга тортилади. Алоҳида идишда қатиқ берилади.
Адабиёт
- Маҳмудов К., Ўзбек тансиқ таомлари, Т., 1989.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |