Mastit
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Мастит (юнонча: μαστός – кўкрак, сийна) – сут безининг яллиғланиши. Мастит кўпинча, эмизикли аёлларда (90 %), аксарият ҳолларда эса биринчи туғуруқдан кейин учрайди ва лактацион мастит деб аталади. Мастит чақалоқларда ва балоғатга этиш даврида ўсмирликларда ҳам учраши мумкин. Маститнинг одатда қўзғатувчилари: стафилококклар, энтеробактериялар. Сут безига инфексия тушиш йўллари: лимфоген, сут йўллари орқали, гематоген. Маститда инфексиянинг кириш дарвозалари: ареола ва сўрғичнинг ёрилишлари, сут бези шикастлари. Мастит ривожланишига олиб келувчи омиллар: сут безида сутнинг туриб қолиши, яшаш шароитларининг антисанитар ҳолати, чақалоқ эмизиш даврида сут безига парваришнинг этарли бўлмаслиги[1].
| Мастит | |
|---|---|
| КХК-10 | Н61 |
| КХК-9 | 611.0 |
| МедлинеПлус | 001490 |
Этиологияси ва патогенези
Одатда, мастит стафилококк инфексиясии ва энтеробактериялар туфайли келиб чиқади. Касаллик қўзғатувчи кўпинча сут безига лимфоген йўллар билан ўтади. Кўкрак учи ва кўкрак учи атрофидаги пигментлашган зонанинг (ареола) ёрилиши, сут безининг шикастланиши кириш дарвозаси вазифасини ўташи мумкин. Инфексия сут безига сут йўллари ва гемотоген йўллар билан тушиши мумкин. Кўкрак безларида сутнинг тўхтаб қолиши, санитария талабларига жавоб бермайдиган турмуш шароитлари, болани эмиш даврида кўкракни етарлича парвариш қилинмаганҳги касалликнинг пайдо бўлиши учун имкон туғдирувчи омиллар ҳисобланади.
Патологик-анатомик манзараси
Вирулент инфексия таъсири остида сут безининг йирингли шикастланиши ва тўқималарининг емирилиши билан кечадиган яллиғланиш жараёни авж олади. У ён-атрофдаги тўқималарга ўтганда кўкрак қафаси девори флегмонаси пайдо бўлиши мумкин. Тўқималарда шиш, инфилтрация ва маддалаш кузатилади. Мастит абссесслар вужудга келиши билан ҳам пайдо бўлади (м. суперфиcиалис) Одатда, юза мастит кўп учрайди. Унга шундай хусусият хос: йиринг бевосита тери остида бўлиб, у ердан ташқарига ёриб чиқади ва шу заҳотиёқ жараён тўхтайди. Субареослар асбсесс (м. субареоларис) юза мастит турларидан биридир. Маститнинг анчагина оғир тури – сут безлари бўлакчасининг йирингли яллиғланишидир. (м. мтрагландуларис): йиринг йиғаётган ўчоқ етарлича чуқурликда жойлашган бўлиб, безлар паренхимасини ҳамда ёндош бириктирувчи қатламларни қамраб олади. Безлар орасидаги юмшоқ тўқималарда ва кўкрак қафаси фассиясида жойлашган ретромаммар абссесс (м. ретроглан-дуларис) айниқса оғир тур ҳисобланади.
Таснифи
Ўткир ва сурункали. Амалиётда ўткир маститнинг сероз (бошланғич), инфилтратли, абссесслашган, флегмонали ва гангреноз турлари фарқланади. Сурункали маститларга йирингли ва йирингсиз турлар киради. Йирингли сурункали мастит қисман кам учрайди. Одатда, ўткир мастит нотўғри даволаганда юзага келади. Йирингсиз сурункали маститга перидуктал сурункали мастит киради. Шунингдек, махсус сил, захли маститлар кузатилади, лекин улар кам учрайди.
Клиник манзараси
Жадаллик билан бошланиш маститга хосдир. Яллиғланиш эт увишиши, шишнинг тез катталашиши ва сут безида қаттиқ шиш (бу шиш ҳажм жиҳатидан катталашиб, пайпаслаб кўрилганда оғриқ беради) пайдо бўлиши билан кечади. Маститнинг бошланғич босқичидаёқ сут оқишини таъминлаш ва сут йўлларида сут ивишининг олдини олиш зарур. Сутни мунтазам соғиб ташлаш зардобли мастит босқичида кузатиладиган яллиғланишни бартараф этиш учун кўпинча имкон беради. Бироқ жараённинг кейинги авж олиши инфилтрация босқичига ўтади. Сут бези катталашганда усти қизарган тери остидаги қаттиқлик аниқланади. Тунги оғриқлар, уйқусизлик, умумий қуввацизлик пайдо бўлади. Ҳарорат 40 °C га етади. Лейкоцитоз кўпаяди, ЭCҲТ кўтарилади. Мушак ости лимфа тугунлари катталашганини аниқлаш мумкин. Кейин инфилтратнинг йиринглаши (йиринглаш даври) юз беради ва маститнинг флегмоноз-гангреноз тури авж олади. Беморнинг умумий аҳволи ёмонлашади, эт увишиб тураверади, септик ҳодисаиар кўпаяди. Яллиғланиш ўчоғи устидаги тери қизаради, эмчак учининг ичига ботиб кетганлиги кўрилади. Вена тури сатҳи сезиларли равишда кенгайгани ва лимфангит белгилари кузатилади. Инфилтрат соҳаси пайпаслаб кўрилганда флюктуация аниқланади, лейкоцитоз 15-20х10 /1 га етади, анемия ривожланади, сийдикда оқсил, лейкоцитлар ва донали силиндрлар пайдо бўлади. Айрим ҳолларда ўткир яллиғланиш жаараёни сурункали инфилтратив формасига ўтиши мумкин, бу форма кучсиз иситма, ўртача оғриқ инфилтратнинг сезиларли равишдаги қаттиқ шиши билан кечади. Маститнинг бундай формаси сурункали, узоқ давом этадиган хусусиятга эга бўлиб, унга даво қилиш анча қийин кечади.
Дифференсиал диагнози
Маститларни сут ивиб қолишидан (лактостаздан), гинекомастиядан, кўкрак бези хавфли ўсмасидан, шунингдек, кўкрак қафаси девори флегмонасидан фарқлаш лозим.
Давоси
Тинч-хотиржамлик тартибига амал қилиш буюрилади, болани кўкрак, яъни она сути билан боқиш тўхтатилади, бироқ сут мунтазам соғиб ташланади, физиотерапевтик даволаш тадбирлари қўлланади. Сут бези муайян ҳолатда кўтарилган бўлади. Ўз вақтида бошланган доридармонлар билан даволаш (одатда, дастлабки 36 соатда) кўпинча наф бериб, тез соғайишга олиб келади. Бу даврда антибиотик терапияни сулфаниламиде билан комбинация қилиб кенг қўлланади. Сут безининг инфилтрациясига новокаинли антибиотиклар, ампициллин билан бирга 0,25-0,5 фоизли новокаин 200 мл миқдорида ретромаммар юборилса (500 000 ТВ) наф беради. Без йиринг олганда дарҳол жарроҳлик йўли билан даволаш тавсия этилади. Операция одатда венага наркоз юбориш орқали амалга оширилади. Тўқималарни кенгайтириб кесиш учун радиар кесишлар ўтказилади, бу кесишлар эмчак учи атрофидаги пигментли соҳага тегмаслиги керак, акс ҳолда сут чиқувчи йўлчалар шикастланади. Абссесс бўшлиғи бармоқ билан текшириб кўрилади, бўшлиқ кенг кўламда дренаж қилинади. Бўшлиқлар кўп бўлганда тўқималарнинг айрим ғовчалари ёрилиб, ягона бўшлиқ юзага келтирилади ва кўпроқ ишончли дренаж қилишга имкон берувчи контрапертуралар -қўшимча кесишлар амалга оширилади. Абссесс пунксиясидан мақсад, йирингни чиқариб юбориш ва бўшлиққа антибиотикларни киритишдир. Ретромаммар абссесслар Барденхайер усули билан ёй шаклида кесилади. Кесиш без ости тери бурмаси бўйича ва без олдинги кўкрак деворига ўтадиган жойда амалга оширилади. Шундай қилинса абссесс бўшлиғи тўла дренаж қилинади ва яхши косметик эффект таъминланади. Антибиотиклар, қон ўрнини босувчиларни қуйиш ва гипербарик ксигенация кенг қўлланади[2].