Мастоидит (юн. мастоидес — сийнасимон) — чакка суягидаги сўрғичсимон ўсиқ катаклари ва суяк тўқимаси шиллиқ пардасининг яллиғланиши; аксарият ҳолларда ўрта қулоқнинг йирингли яллиғланиши асорати (қаранг Отит). Ўткир ва сурункали, шунингдек, бирламчи ва иккиламчи М. фарқ қилинади. Қулоқ соҳасида оғриқва нохушлик, умумий аҳволнинг ўзгариши, ҳарорат кўтарилиши, эшитишнинг сусайиши, қулокдан йиринг оқиши ва бошқа кузатилади. Баъзан шу сохддаги яллиғланиш атрофидаги тўқималарга тарқалиши ва жараён мураккаб тус олиши ҳам мумкин.

Даво касаллик аломатларига қараб олиб борилади, асосан, ўткир отитни ўз вақтида даволаш лозим. Маҳаллий оғирроқ ҳолларда жаррохлик усулида даво буюрилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил