Матансас — Кубадаги шаҳар. Матансас провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 125 минг кишидан зиёд (1990-йиллар охири). Транспорт йўллари тугуни. Атлантика океанининг Матансас бухтасидаги порт (четга шакарқанд чиқарилади). Кимё (жумладан, олтин-гугурт кислотаси, ўғитлар, сунъий тола ишлаб чиқариш), тамаки, тўқимачилик, кўнпоябзал, машинасозлик саноати корхоналари мавжуд. Археология музейи, шаҳар яқинида Белямар карст ғори бор. Туризм ривожланган. Шаҳарга 1693-йилда асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил