Матҳиас Абел (талаффузи: Матиас Абел; 22-июн 1981-йилда туғилган) — немис футболчиси, ҳимоячи сифатида ўйнаган.

Матҳиас Абел
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1981-йил 22-июн (1981-06-22) (45 ёш)
Таваллуд жойи Каисерслаутерн, Германия
Бўйи 1.88 м (6 фт 2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1990—1998 1. ФC Каисерслаутерн
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1998—2000 Эинтрачт Бад Креузнач
2000—2001 Боруссиа Дортмунд ИИ 12 (0)
2002—2005 Маинз 05 65 (4)
2005—2008 Счалке 04 1 (0)
2005—2006 → Маинз 05 (ижара) 20 (0)
2007 → Ҳамбургер СВ (ижара) 7 (0)
2008—2010 1. ФC Каисерслаутерн ИИ 20 (2)
2008—2013 1. ФC Каисерслаутерн 48 (2)
Миллий терма жамоа
2003 Германия У21 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Абел Рҳинеланд-Палатинатенинг Каисерслаутерн шаҳрида туғилган. „Эинтрачт“ да футболчилик фаолиятини бошлаган. „Боруссиа Дортмунд“нинг ўринбосарлари билан машғулотлар ўтаган. Кейин 2002-йилда 1. ФСВ Маинз 05 сафига қўшилди ва иккинчи йили 18 та ўйинда иштирок этди. Ўша мавсумда клуб иккинчи дивизиондан чиқди.

Абел Бундеслигадаги дебютини 2004-йилнинг 14-августида ўз уйида „Гамбургер СВ“ га қарши ўйинда (2:1) ўтказди. Мавсум давомида учта гол урди, жамоа Бундеслигада қолди.

2006-йилдан бошлаб, Абел бир нечта клубларда ўйнади: „Счалке 04“ уни Ҳамбургга беш ойга ижарага берди. 1. ФC Каисерслаутернда, икки йил давомида деярли фақат клубнинг фарм-клуби — Б жамоасида иштирок этди. Бунга асосий сабаб, кетма-кет 2 марта оёғидаги жароҳатлар эди (2004-йил бошида Абел „Маинз“да олти ойга сафдан чиққанида ҳам худди шундай жароҳат олган эди)[1][2].

Абелнинг „Каисерслаутерн“ нинг асосий жамоаси сафида илк бор иштироки 2010-йил 26-октябрда Германия кубоги ўйинлари баҳсида Арминия Биэлефелдга қарши ўйинда бўлди. Жамоа ўз уйида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Абел захирадан майдонга тушиб, дебют қилди. Тўрт кундан сўнг Боруссиа Мöнченгладбачга қарши лига баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ўйнашга муваффақ бўлди.

2013-йил феврал ойида Абел Хитойнинг Биринчи Лига жамоаси Беижинг Бахй ФC билан боғланди, аммо ҳеч нарса келишилмади. Лаутерн билан шартномаси ёзда тугаганидан сўнг, у С.Лиганинг Бруней ДПММ ФC билан тест синовларидан ўтди[3].

Манбалар

  1. ↑ „Абел унабле то плай фор Счалке“. УЭФА.cом (13-сентабр 2007-йил). 25-октабр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-январ 2010-йил.
  2. ↑ Урбан, Алоис. „Счалке оут то маке амендс“. УЭФА.cом (17-сентабр 2007-йил). 26-октабр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-декабр 2010-йил.
  3. ↑ „Брунеи ДПММ ФC то триал а глобал лист оф старс“. Гоал.cом (22-ноябр 2013-йил). 29-декабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-ноябр 2013-йил.