Матлуба (Матлубе) Фарҳатовна Алимова (турмуш қургандан сўнг — Ахметова), 1954-йил 12-август, Андижон; совет, ўзбек ва рус кино актрисаси.

Биография

У ўзбек ва рус оиласида туғилган. Отаси Уфа шаҳрига ҳарбий хизматга борган вақтда ўша ерлик қиз билан танишиб, оила қуради. Уларнинг фарзандлари Матлуба улғайгач, ВГИКга Борис Бабочкин курсига кирди. Аммо ўқишнинг биринчи йилидан сўнг, 3 та талаба билан бир қаторда ўқишга лаёқацизлиги учун ҳайдаб юборилади. Бироқ, тез орада Борис Андреэвич вафот этади ва тўрт нафар талаба ўқишни қайта тиклашади. Матлуба А.Баталова курсига ўтади ва 1978-йилда ВГИК актёрлик бўлимини (Алексей Баталов раҳбарлигида) тамомлайди.

1978-йилдан "Ўзбекфилм" киностудиясида актриса сифатида иш бошлайди. У 1980-йилларда фаол рол ўйнаган, аммо совет кино тизимининг қулаши билан унга бошқа роллар берилмаган ва 1990-йилларда у ўз ватанига — Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлади. Сўнг Бухоро ва Шаҳрисабз кашталарини тиклаш билан шуғулланади.

2000-йилларда у филмлар ва телесериалларда бир нечта кичик ролларни ижро этди. У „Гуссар балладалари“, „Қонун ва тартиб: тезкор тергов бўлими — "1“, "Тарас Булба“, "Тақдир совғаси“, "Суд-тиббий экспертлар“, „Аманитас“ ва бошқа филмларда рол ўйнаган. 2011-йилда Матлюба Алимова Тошкентга қайтиб келди.

Сўнгги йилларда актриса христиан динига эътиқод қилади, Сретенский монастирида яшади, унинг аббати Тихон бир вақтлар ВГИКда ўқиган. Матлуба ўзининг синфдоши Леонид Каюров билан кўп мулоқотда бўлади, у ҳам черковга бориб, деякон бўлган.

Турмуш ўртоғи: Мурат Ахметов (ярим рус, ярми қозоқ). ВГИКда режиссорлик бўлимида талаба бўлганида танишган. Фарзандлари йўқ.

Филмография

1979 — Кичик фожиалар — Лаура

1979 — Лўли — Настя

1980 — Соҳил бўйида-Малика

1981 — Сизлар билан яна мен… — Таня

1982 — Василий Буслаев — Ирина, византиялик ҳоқон аёл

1982 — Юқори қорли чўққида учрашув — Зебо

1983 — Юлдузли йигит ҳақида эртак — фолбин ва лўли

1983 — Қобулдаги иссиқ ёз

1984 — Фраглар — бахтдан айрилган.

1985 — Будулайнинг қайтиши— Настя

1986 — Бўлмаган нарса ҳақида — Матлуба

1989 — Шоқоллар

1989 — Катта урушдаги кичик одам — Она

1990 — Шарқ йўлаги ёки Рекет — Линда

1991 — Ёввойи дала — Фотима

1992 — Улар

1992 — Снайпер

1992 — Фиръавн кашфиётчиси

1993 — Қизил поезд

2002 — Ўртоқ Бойкенжаев

2005 — Гусарлар ҳақида баллада — лўли Зара

2009 — Тарас Булба — татар-хизматкор Элжбети

Ҳаволалар

Манбалар