Mato
Мато — халқ бадиий ҳунармандчилигида қадимдан қўлда тўқиб тайёрланган тўқимачилик маҳсулоти; газлама. Ўрта Осиё ҳудудида ип (бўз, жанда, олача, суси, чит, калами), ипак (атлас, бахмал, зандоначи, шойи) ва ним-шойи (беқасам, адрас, парпаша) матолар тайёрлаш қадимдан кенг тарқалган. Дастлаб гулсиз (сидирға), кейинроқ содда гулли — ҳошияли, йўл-йўл ва катаклар ҳосил қилиб безаш йўлга қўйилган; шунингдек, абрбанди усулида бўяб тайёрланган, босма қолипда гул босиш (айниқса, читгарликда) ривожланган. Ўзбекистон ҳудуди (Бухоро, Марғилон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Қўқон, Хоразм ва бошқалар)да мато тайёрлаш марказлари юзага келган ва ривожланган. Халқ усталари томонидан ҳозирги кунда анъанавий усулларда тайёрланаётган матолар (адрас, атлас, беқасам, шойи ва бошқалар) анъанавий нақши ва сифати билан диққатга сазовор; республика ҳудудида ва хорижда ҳам ушбу матоларга талаб катта[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |