Матрасул Матёқубов (3-июн 1958, Хива, Хоразм вилояти) — ўзбек созандаси, сурнай ва қўшнай ижрочиси, мусиқашунос ва педагог. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (2006), Дўстлик ордени соҳиби. Ўзбекистон ва хорижда ўзбек миллий чолғу ижрочилигини тарғиб қилган санъаткор.

Матрасул Матёқубов
Матрасул Матёқубов
Касби Созанда, педагог, профессор
Чолғулар Сурнай, Қўшнай
Фаолият йиллари 1970–ҳозиргача
Фуқаролиги Ўзбекистон
Мукофотлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (2006), Дўстлик ордени

Ҳаёти ва таълими

Матрасул Матёқубов 1958-йил 3-июнда Хива шаҳрида туғилган. У Матёқуб Оллаёровдан қўшнай ва сурнай чалишни ўрганган. 1973-йилда Урганч шаҳридаги Матюсуф Харратов номли мусиқа билим юртида, 1977-йилдан Тошкент давлат консерваториясининг Шарқ мусиқаси бўлимида таҳсил олган.

Фаолияти

1970–1980-йилларда у Отажон Худойшукуров, Ортиқ Отажонов, Фарҳод Давлетов билан бирга ижод қилган. 1987-йилда мақом ижрочилари танловида ғолиб бўлган. 1990-йиллардан бошлаб Туркия, Корея, Япония, Германия ва Франсияда Ўзбекистон санъатини тарғиб қилган.

Педагогик фаолияти

1989-йилдан педагог сифатида фаолият юритади. Ўзбекистон давлат консерваторияси ва Юнус Ражабий номидаги ЎзММСИда дарс берган. “Қўшнай”, “Сурнай”, “Ўзбек анъанавий чолғулари” каби ўқув қўлланмалар муаллифи.

Мукофотлари

Шахсий ҳаёти

Турмуш ўртоғи Мунаввар Оллаёрова, фарзандлари Қувондиқ ва Орзухон Матёқубовалар мусиқий йўналишда фаолият юритишади.

Манбалар

Манба хатоси: <реф> таг дефинед ин <референcес> ҳас но наме аттрибуте.[1]Саибжон Бегматов; Матрасул Матёқубов.Ўзбек анъанавий чолғулари, (Маданият, санъат академик лицей ва коллежлари учун ўқув қўлланма), Тошкент: "Янги нашр" нашриёти, 2008 — 72-бет. ИСБН 978-9943-330-13-9. (ҳттпс://уз.wикипедиа.орг/wики/Махсус:БоокСоурcес/978-9943-330-13-9)

  1. ↑ Соибжон Бегматов. О'збек ан'анавий чолг'улари, "Янги нашр" нашриёти — 72-бет-бет. 

[1]

  1. ↑ Рифатилла Қосимов. Ан’анавий ижрочилик. — Олий та’лим муассасалари учун ўқув қўлланма. — Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси “Фан” нашриёти, 2007.