Матриархат (лотинча матер — она ва юн. арче — ибтидо, ҳокимият; айнан — она ҳукмронлиги), гинекократия — асосан, ибтидоий жамиятнинг илк давридаги ижтимоий тузум шаклларидан бири. Баъзи халқларда патриархатдая олдин мавжуд бўлган, айримларида уруғчилик тузумидан синфий жамиятга ўтиш даврида ҳам сақланган. М.да аёллар ҳукмрон мавқега эга бўлган, мулк ва наслнасаб социал мавқе она уруғи бўйича ўтган, никохдан сўнг эр хотин жамоасига кўчган (матрилокал никоҳ) ёки эр ва хотин ўз жамоаларида алоҳида-алоҳида яшаган. М. Жан.-Шарқий Осиёдаги айрим халқлар (мас, минангкабау ва микронезларнинг айрим гуруҳлари)да ҳозирги ҳам сақланиб қолган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил