Матрица (лотинча матрих — бачадон) —

1) металлургияда — металларга босим билан ишлов беришда қўлланиладиган штампларнинг иш қисми. Матрица сиртида тайёрланадиган буюм (детал)нинг қиёфасига мос ботиқ (ёки тешик) бўлади. Ана шу ботиқ (ёки тешик) га штампнинг иккинчи қисми — пуансон киради. Матрица яхлит ёки қисмларга ажраладиган қилиб ясалиши мумкин;

2) матбаада — ҳарф, ракам ёки белгининг тасвири туширилган металл пластинка ёки тахтача (брусок). Матрицанинг шрифтлар қуйиладиган (қўлда ҳарф теришда ишлатиладиган литераларни қуйиш учун), сатр қуйиладиган (қаранг Линотип) ва ҳарф қуйиладиган (қаранг Монотип) хиллари бўлади. Юқори босма қолипидан хўлланган картон ёки пластмассага ботириб туширилган чуқур нусха ҳам Матрица деб аталади. Бундай Матрицадан стереотиплар (қаранг Стереотипия) ёки галваностереотиплар (қаранг Галваностереотипия, Галванотехника) тайёрлашда фойдаланилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

тамалар]]