Маттéо Гуэндоузи (талаффузи: Маттео Гендузи) 1999-йил 14-апрелда Пуассида туғилган. Франсуз футболчиси Марселнинг „Олймпиc“ клуби ва Франсия терма жамоаси ярим ҳимоячиси. 

Маттéо Гуэндоузи
Гуэндоузи плайинг фор Арсенал ин 2019
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Маттéо Элиас Кензо Гуэндоузи Олиé[1]
Таваллуд санаси 1999-йил 14-апрел (1999-04-14) (27 ёш)[2]
Таваллуд жойи Поиссй, Франcе[3]
Бўйи 1.85 м[3]
Амплуаси Мидфиэлдер
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Лазио
Рақами 8
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2005–2014 Парис Саинт-Гермаин
2014–2016 Лориэнт

Жамоалардаги фаолияти

Маттéо Гуэндоузи Франсиянинг „Лориэнт“ клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2016-йилда унинг академиясини тамомлаган. 2015/16-йилги мавсумда у иккинчи жамоада ўйнай бошлади. У 2016-йилнинг 2-апрелида „Роморантина“га қарши баҳсда дебют қилган[4]. Ўйин пайтида Маттéо Гуэндоузи 16 ёшда эди.

2016/17-йилги мавсумда у асосий жамоа билан машғулотларда иштирок эта бошлади. 2016-йилнинг 15-октябрида у Лига 1да „Нант“га қарши баҳсда дебют қилди ва 76-дақиқада Валид Меслоуб ўрнига захирадан майдонга тушди[5].

Терма жамоадаги карераси

Маттéо Гуэндоузи Франсиянинг 18, 19 ва 20 ҳамда 21 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаларида ўйнаган.

2019-йил 2-сентябр куни Маттéо Гуэндоузи Франсия бош мураббийи Диде Дешам томонидан илк бор ЖЧ-2020 саралашида Албания ва Молдовага қарши ўйинда жароҳат олган Пол Погба ўрнига майдонга тушиш учун чақирилди[6]. Бироқ ҳар икки учрашувда ҳам Маттéо Гуэндоузи захирада қолди ва майдонга тушмади.

Кейин, 2021-йил 1-сентябрда жароҳатланган Корентин Толиссо ўрнига Босния ва Герсеговина, Украина ва Финландия терма жамоаларига қарши ЖЧ-2022 саралаш ўйинларида иштирок этиш учун терма жамоага иккинчи чақирув олди[7]. 2022-йил 30-сентябр куни Маттéо Гуэндоузи Франсия терма жамоасининг УЭФА Миллатлар Лигаси 2020/21 финал қисми ўйинларида иштирок этиш учун расмий таркибига киритилди[8]. У Белгия терма жамоасига қарши ярим финал ва Испания терма жамоасига қарши ғалаба қозонган финал учрашувида иштирок этмади.

2021-йилнинг 16-ноябрида у Антуан Гризманн ўрнига Финландияга қарши ўйинда Франсия терма жамоасида дебют қилди[9]. 2022-йилнинг 29-мартида Маттéо Гуэндоузи Жанубий Африка терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида 90+2 дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, терма жамоа сафидаги илк голини киритди[10].

Статистика

Жамоа Мавсум Лига Миллий кубок Халқаро турнир Жами
Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Ф. C. ЛориэнтFransiya bayrogʻi Франсия 2016-17 8 0 1 0 — 9 0
2017-18 18 0 3 0 — 21 0
Жами 26 0 4 0 0 0 30 0
Арсенал Ф. C.Angliya bayrogʻi Англия 2018-19 33 0 4 0 11 1 48 1
2019-20 24 0 4 0 6 0 34 0
Жами 57 0 8 0 17 1 82 1
Ҳертҳа де БерлíнOlmoniya bayrogʻi Германия 2020-21 24 2 — — 24 2
Жами 24 2 0 0 0 0 24 2
Олймпиқуэ де МарселлаFransiya bayrogʻi Франсия 2021-22 38 4 4 0 14 1 56 5
2022-23 9 1 0 0 3 0 12 1
Жами 47 5 4 0 17 1 68 6
Умумий карерасида 154 7 16 0 34 2 204 9

Манбалар

  1. ↑ „Лист оф Плаерс ундер Wриттен Cонтраcт Регистеред Бетwеэн 01/07/2018 анд 31/07/2018“. Тҳе Фоотбалл Ассоcиатион. 2019-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-август.
    „Маттео Гуэндоузи“ (фр). Қаралди: 2019-йил 2-феврал.
  2. ↑ „Маттео Гуэндоузи“ (фр). Лигуэ де Фоотбалл Профессионнел. Қаралди: 2019-йил 2-феврал.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Маттео Гуэндоузи“. Олймпиқуэ де Марсеилле (2022-йил 10-июн). 2022-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-июл.
  4. ↑ „Роморантинаис - Лориэнт ИИ“ (эн). 2018-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24 октября 2016.
  5. ↑ „Лориэнт - Нантес“ (эн). 2016-йил 20-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24 октября 2016.
  6. ↑ „Блеус : Маттéо Гуэндоузи аппелé à ла плаcе де Паул Погба, форфаит“ (фр). Л’Éқуипе (2019-йил 2-сентябр). Қаралди: 2022-йил 5-сентябр.
  7. ↑ „Инжуред Канте анд Толиссо то мисс Франcе Wорлд Cуп қуалифиэрс“ (эн). Реутерс (2021-йил 1-сентябр). Қаралди: 2022-йил 6-сентябр.
  8. ↑ „Ла листе дес вингт троис Блеус“ (фр). Федерация футбола Франции (2021-йил 30-сентябр). 2022-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-октябр.
  9. ↑ „Финланд в Франcе гаме репорт“ (фр). Федерация футбола Франции (2021-йил 16-ноябр). Қаралди: 2022-йил 6-сентябр.
  10. ↑ „Cа плане поур эух“ (фр). Федерация футбола Франции (2022-йил 29-март). Қаралди: 2022-йил 6-сентябр.