Matvey Yesipov
Матвей Акимович Есипов (1897, Чкалов вилояти — 1968, Самарқанд) — театр рассоми, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1950). Москва рассомлик билим юртида таълим олган (1918—20). Самарқанддаги "Мусулмон агитгуруҳи"да рассом (1921—23). 1923-йилдан Самарқанд вилоятлараро рус драма театри, 1924-йилдан Самарқанд вилоят мусиқали драма театрининг бош рассоми ҳамда Самарқанд рассомлик билим юртида педагог. Дастлаб спектаклларни бадиий безашда агитплакат услубидан фойдаланган Е. 30-йилларнинг 2-ярмидан спектакллар руҳига мос саҳна безаклари яратган. Ф. Зафарийнинг "Ҳалима" (1931), Хуршиднинг "Фарҳод ва Ширин" (1934), "Лайли ва Мажнун" (1955), С. Абдулланинг "Тоҳир ва Зуҳра" (1948), "Алпомиш" (1950), Абдулла Қаҳҳорнинг "Янги ер" (1950), "Оғриқ тишлар" (1955) ва б. асарлар асосида яратилган спектаклларни бадиий безаган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |