Мауриcе Жосепҳ Равел (талаффузи: Морис Жозеф Равел; 1875.7.3, Франсиядаги Сибур ш. — 1937.28.12, Париж) — франсуз композитори. Париж консерваториясини тугатган (1905). Ижодида дастлаб мусиқий импрессионизм, 1917-йилдан неоклассицизм тамойилларини ривожлантирган. Асарлари колоритининг бойлиги, шакл ва ритмлар равшанлиги, мавзулар халқ (айниқса, испан) куйларига яқинлиги билан ажралиб туради. "Сув ўйини", "Акс тасвирлар", "Кечки Гаспар" (1905—08) асарларида янги фортепиано услубини кашф этган. Рақс куйларига изчил мурожаат қилиб хореографик симфония ("Дафнис ва Хлоя" балети, 1911), хореографик поэма ("Валс", симфоник оркестр учун, 1920) жанрларини яратган. 2 опера, 3 балет, 2 фортепиано консерти, симфоник, вокалсимфоник ва камер асарлар муаллифи. "Болеро" (1928) франсуз симфонизми чўққисидир. Унинг мусиқаси асосида Навоий театрида балет саҳналлаштирилган (1960). Р. анъаналари Ўзбекистон композиторлари (А. Козловский, Г. Мушел ва бошқалар) ижодига катта таъсир этган, С. Каримхўжаев "Равел хотирасига" номли хореографик поэма (1974) яратган.[1]

Мауриcе Равел
slender
Равел (1925)

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил