Mavj
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мавж (ўлик тўлқин) — океан ёки денгиз юзасининг тўлиқ шамолсизлик ҳолатдаги эркин тебранма ҳаракати. Шамол тўлқинлари ёки уларнинг шамол тўхтаган зонадан ўзгариб чиқиши таъсири натижасида, чўзинчоқ ва қия тўлқинлар шаклида, ҳосил бўлади. Сув юзасида кетма-кет келадиган марза ва улар орасидаги ботиқлардан иборат. Мавж катталиги ва шакли бўйича бир-биридан деярли фарқ қилмайди, ундаги сув зарралари тўғри доиравий орбиталар бўйлаб ҳаракат қилади. Мавжнинг энг паст қисми Мавж этаги, энг баланд қисми Мавж ёни қирраси, энг баланд қисми билан энг паст қисми орасидаги тик баландлик М. баландлиги, ёни билан ёки этаги орасидаги масофага Мавж узунлиги дейилади. Мавж маълум вақт мобайнида (мас, бир секундда) ўтган масофага Мавж тезлиги дейилади. Мавж баландлиги океанларда 10–15 м, денгиз зилзиласи вақтида 50 м га етиши мумкин, Мавж уз 300–400 м, даври 17—20 сек. гача бўлади.[1]
Манбалар
- ↑ "Мавж" ЎзМЕ. М-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |