Мавлоно Ботиний (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган балхлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг содда ва камтар киши эканлигини, Ҳаж сафарига бориб келганлиги ҳақида маълумот бериб, қуйидаги байтини келтиради:

Баски, дори тангдил, эй ғунчайи хандон, маро

Жон зи дил омад ба танг-у дил гирифт аз жон маро.

(Мазмуни: Эй хандон ғунча, юрагимни сиққанинг учун

жон бу юракдан тўйди, юрак эса жонимдан тўйди)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.