Mavlono Faxriy
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мавлоно Фахрий, Султон Муҳаммад ибн Амир Муҳаммад (15–16-аср) – шоир ва адабиёцҳунос, Навоий асарлари таржимони.
Ижоди
Мавлоно Фахрий “Мажолис ун-нафоис”ни “Латоифнома” номи биланн форсий тилга таржима қилиб, унга 189 янги шоир ҳақидаги маълумотни қўшган. Мавлоно Фахрийнинг “Туҳфат ул-ҳабиб” (Дўстлар туҳфаси), “Жавоҳир ул-ажойиб”, “Равзат ус-салотин” (Султонлар жаннати) каби турли мавзудаги асарлари ва “Саноэъ ул-ҳасан” (Гўзал санъатлар) номли бадият масалаларига бағишланган рисоласи, “Радойиф ул-ашъор” деб аталган ҳар хил шоирлар шеъриятидан радифлар бўйича тузилган мажмуаси маълум.
Шунингдек, “Ҳафт кишвар” (Етти мамлакат) номли афсона, асотирлар ва ахлоқий масалалардан баҳс этувчи асар, тахминан 5 минг байтдан иборат шеърлар девони ҳам Мавлоно Фахрийга нисбат берилади.
Навоий эътирофи
Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис”нинг тўртинчи мажлисида Мавлоно Фахрийнинг номини тилга олиб, қуйидаги матлаъсини келтиради:
Гуфти, ки ҳаргизам ба тудил меҳрубон набуд,
Эй сарви нозанин, ба туам ин гумон набуд.
(Мазмуни: Эй сарви нозанин, ҳеч қачон сенга дил меҳрибон бўлмаган, деб айтдинг. Сендан менинг бундай гумоним бўлмаган)[1][2].
Вафоти
Мавлоно Фахрий тахминан 969–970-ҳижрий-қамарий (милодий ҳиосбда 1562–63) йилда Ҳиндистонда вафот этган.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |