Mavlono Muhammad Muammoiy
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мавлоно Муҳаммад Муаммоий И (ХВ аср) – Алишер Навоийнинг устозларидан бири, давлат арбоби ва шоир. Абулқосим Бобурнинг сарой шоири бўлиб, бадиҳа айтишга моҳир бўлган. Навоий Бобур Мирзо саройида хизмат қилганида ундан муаммо фанидан сабоқ олган. Абулқосим Бобур уни бир муддат Шероз шаҳрига садр этиб тайинлайди.
Садрлик вақтида Хўжа Ҳофиз қабри бошида гумбаз ясайди ва Бобур Мирзони унга таклиф қилиб, зиёфат беради. О'шанда Шерознинг шўхтабъ шоирларидан бири деворнинг шоҳ кўзи тушадиган жойига қуйидаги байтни битган экан:
Агар жумлаи авқофи шаҳр ғорат кард,
Худош хайр диҳад он, ки ин иморат кард.
(Мазмуни: “Гарчи шаҳар вақфларини ғорат қилган бўлса ҳа, ушбу иморатни бино қилгани учун Худо хайрини берсин”)[1][2].
Мирзо ўқиб кулади. Аёнлар ҳазил-ҳузул қилишади. Навоий бу воқеани унинг ўзидан эшитганини қайд қилади. Мавлоно Муҳаммад Муаммоий умрининг охирида Кичик Мирзо билан ҳажга ҳам борган.
Навоий “Соқийнома”да Муаммоийни вафот этган дўстлари қаторида санаганидан англашиладики, у аввалроқ вафот этган.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |