Мавлоно Муҳаммад Муаммоий ИИ (ХВ аср) – форс-тожик тилида ижод қилган ҳиротлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг иккинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг “зариф киши” (нозик табъ эгаси) экани, Ҳирот аҳли уни “Пири Муаммоий” деб аташи, ўша даврдаги муаммогўйлар унинг шогирдлари эканлиги, Хусрав Деҳлавийнинг барча шеър ва рисолаларини алоҳида жамлаб, тўплам қилганлиги ҳақида маълумот беради. “Мажолис ун-нафоис”да унинг “Юсуф” исмига битилган муаммоси келтирилган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.