Mavrak
Маврак (Салвиа) — лабгулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўтлар ва ярим буталар туркуми. 500 тури бор. Ўзбекистонда 16 тури учрайди. Шундан ярим бута бўлган доривор М. экиб ўстирилади; бўйи 50 см. Барглари чўзиқ ёки кенг наштарсимон, узун бандли (поянинг юқори қисмидагиси бандсиз), қарама-қарши жойлашган. Гуллари кўк, бинафша, поя шохларининг учида сохта тўпгул ҳосил қилади. Баргида ва гулида 2,5% гача эфир мойи, шунингдек, ошловчи ва бошқа моддалар бор. Ўзбекистоннинг тоғ ён бағирларида, адир ва боғларда ўсадиган мускат М.нинг бўйи 1 м. Барглари йирик, тухумсимон, узун бандли, таркибида 1,03% гача эфир мойлари, С витамини, флавоноидлар, ошловчи ва бошқа моддалар, уруғида 31 % гача мой бор. Барги халқ табобатида қувватлантирувчи, овқат ҳазм қилдирувчи дори сифатида ҳамда юрак ва буйрак касалликларини даволашда қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |