Эрнст Мах (Мач) (1838.18.2, Моравия — 1916.19.2, Мюнхен яқинидаги Ҳар шаҳри) — австриялик файласуф, физик. Венаунтида приватдоцент (1861), Грац унтида физика профессор (1864), Прагадаги немис унтида физика профессор ва ректор (1867), Вена унтида фалса-фа профессор (1895—1901). М. физика ва фалсафа соҳасида йирик тадқиқотлар олиб борган. Унинг илмий ғоялари назарий механика, оптика, акустика, космология ва билиш назариясида салмоқли ўрин эгаллайди. М. том маънода классик механикага асосланган оламнинг илмий манзарасини ўзгартиришга киришган журъатли олимлардан бири. А. Эйнштейн нисбийлик назариясини кашф этишда ўзига Махнинг асарлари катта ёрдам берганлигини таъкидлаган. "Механика. Ривожланишининг тарихийтанқидий очерки" асарида И. Нютоннинг вақт, фазо ва ҳаракат ҳақидаги қарашларини танқидий таҳлил этиб, уларнинг мутлақяиги ҳақидаги ғоянинг бирёқлама эканлигини илмий асослайди ва инерсиал системаларнинг Коинотнинг умумий массаси билан белгиланишини таъкидловчи "Мах принсипи"ни илгари суради. Бу принсип ҳозирги замон космологиясида ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унда фазо-вақт континууми метрикаси коинотда модданинг тақсимланишига боғлиқдигини асословчи ғоя мужассамлашган. Бу ғоя умумий нисбийлик назариясининг бугунги кундаги тараққиёти учун ҳам муҳим эвристик аҳамиятга эгадир.

Мах позитивистик фалсафанинг 2-босқичи ҳисобланган эмпириокритицизм фалсафасининг асосчиларидан бири сифатида классик механиканинг "абсолют фазо-вақт" ҳақидаги тасаввурларига релятивистик нуқтаи назарни қарамақарши қўйиш асосида воқеликни сезгилар мажмуаси сифатида талқин этади. Мах тарафдорлари билиш ва тажрибанинг табиатини, субъект ва обект муаммосини, "нарса", "субстансия" категорияларининг хусусиятларини, воқеликнинг асосий "элементлари"нинг табиатини, жисмонийлик ва руҳийликнинг ўзаро муносабати ва бошқа шу сингари муаммоларни янгича тадқиқ этишга киришишди. Уларнинг нуқтаи назарича, фалсафанинг вазифаси илмий билиш назариясини яратишдан иборат. Маҳистлар табиацҳуносликда ХИХ асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида қилинган йирик кашфиётлар оламнинг илмий манзарасининг тубдан ўзгаришига сабабчи бўлиши билан бир қаторда "материя ёки моддийликнинг аслида йўқлигини исботлайди", деган хулосани ёқлаб чиқишди.

Мах сабабият, зарурият, субстансия тушунчаларини "тажрибадан" ташқари, "тажрибада" бўлмаган тушунчалар сифатида талқин этган. Мах мансуб бўлган эмпириократицизм фалсафаси ХХ аср арафасида физикадаги буюк кашфиётларни материализмга таянмасдан янгича тушунишга йўл очувчи прин-сипларни илгари сурди. Аммо бу прин-сиплар янги физиканинг моҳиятини англаш учун етарли эмас эди, чунки, микродунё ҳодисаларини макроскопик тарзда талқин этиш обектнинг асл моҳиятини англашга тўсқинлик қиларди. Шу сабабли позитивизмнинг бу кўриниши фалсафа тарихида ўткинчи бир ҳодиса бўлиб қолди, холос. Асосий асарлари: "Сезгилар таҳлили", "Механика", "Билиш ва янглишиш" ва бошқалар[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил