Mahachqalʼa
Махачқала [1857-йилгача Петровск, 1857—1922-йилларда Петровск—Порт, 1857-йилдан шаҳар] — Доғистон Республикаси пойтахти (1923-йилдан). Каспий денгизининг ғарбий соҳилидаги порт. Темир йўл ст-яси. Катта Кавказнинг этагида. Аҳолиси 337,2 минг киши (1998). М. 1844-йилда Анжи-Арка тепалигида под-шо ҳукумати ҳарбий қисмларининг Петровск таянч истеҳкоми сифатида қурилган. 1896-йилда Владикавказ, Ростов-Дон ва Боку шаҳарлари билан темир йўл орқали бирлаштирилган. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида нефтни қайта ишлаш ва бочкасозлик заводлари, ипйигирув ва тамаки фабрикалари, темир йўл устахоналари вужудга келди. М. Доғистоннинг сано-ат маркази. Машинасозлик ва металлсозлик (электр пайвандлаш ускуналари, озиқ-овқат ва бошқа саноат тармоқ, лари учун ускуналар ишлаб чиқариш, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат (балиқ-консер-ва, виночилик) корхоналари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. М. ёнидан нефт қазиб олинади. М. орқали Боку—РостовДон темир йўл линияси ўтган. Йирик бинолари: „Доғистон“ меҳмонхонаси (1938), Ҳукумат уйи (1967), Драма театри биноси ва бошқа М.да Россия Фанлар академиясининг Доғистон илмий маркази, университет, политехника, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва педагогика институтлари, 5 театр, Доғистон бирлашган музейи, Доғистон тасвирий санъат музейлари бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |