Maxatma Gandi
Моҳандас Карамчанд Ганди (1869-йил 2-октабр, Гужарот — 1948-йил 30-январ, Деҳли) — Ҳиндистон миллий-озодлик ҳаракати раҳбарларидан бири, таниқли мутафаккир[2][3][4]. У 1869-йил Гужарот вилояти Порбандар шаҳрида туғилган. Ҳинд халқи уни „Маҳатма“ („Буюк қалб“) деб атайди. Унинг номи билан боғлиқ бўлган гандизм таълимоти Ҳиндистондаги асосий ҳукмрон партия — Ҳиндистон Миллий Конгрессининг расмий мафкураси ҳисобланади . 1887—1891-йилларда Англияда ҳуқуқшунослик бўйича маълумот олади. 1891-йилдан адвокатлик вазифасида, 1893—1914-йилларда Жанубий Африкадаги (Англия мустамлакаси) гужарот савдо фирмасида ҳуқуқшуносмаслаҳатчи. Наталдаги олмос, кўмир, олтин конларида, шакарқамиш плантацияларида ёлланиб ишлаётган ҳинд деҳқонларининг инсоний ҳуқуқларини ҳимоя қилиб 22 йил кураш олиб борди. Ганди „сатяграха“ („куч ишлатмасдан курашиш“) тактикасини ишлаб чиқди. У 1915-йилдан Миллий конгресс ишларида фаол қатнаша бошлади. Ганди инглиз мустамлакачиларига қарши тинч намойишлар ўтказиш, чет эл товарларини бойкот қилиш, расмий мансаб ва унвонлардан воз кечиш, солиқ тўлашдан бош тортиш каби кураш усуллари орқали меҳнаткаш оммани курашга жалб этди. Ганди бир неча марта қамалган (1922-1924, 1930-1931, 1942-1944). Ганди ҳиндулар билан мусулмонларнинг ўзаро дўстлигини мустаҳкамлашга интилди. Кастачиликка қарши курашди. Гандининг ҳиндуизмия эътиқоди чуқур бўлган; бошқа динларга ҳурмат билан қараган. Ганди бутун фаолиятида дин билан сиёсатни бир-бирига боғлашга ҳаракат қилган. Гандининг барча динлар ҳамкорлиги ва дўстлиги ҳақидаги ғоялари Ҳиндистондаги реаксион унсурларнинг ғазабини келтирган. Ҳиндуларнинг реакиион шовинистик ташкилоти аъзоси томонидан отиб ўлдирилган.
| Маҳатма Ганди | |
|---|---|
|
Ганди 1931-йилда | |
| Таваллуди |
Моҳандас Карамчанд Ганди 2-октябр 1869-йил Гужарот вилояти Порбандар шаҳри |
| Вафоти |
30-январ 1948-йил (78 ёшда) |
| Фаолият йиллари | 1893—1948 |
| Миллати | ҳинд |
| Турмуш ўртоғи |
Кастурба Ганди (турм. 1883; ваф. 1944) |
| Болалари |
|
| Отаси | Карамчанд Ганди |
| Онаси | Путлибаи Ганди |
| Мукофотлари | „Йил кишиси“ (1930)[1] |
| Имзоси | |
|
| |
У умри давомида кўрган-кечирган воқеаларини "Менинг ҳаётим" номли китобда баён этди. Ганди ХХ асрнинг Алберт Эйнштейндан кейинги 2-рақамли инсони дея расман тан олинган.
Манбалар
- ↑ „Маҳатма Гандҳи Биограпҳй“. Соcиал Жустиcе & Спеcиал Ассистанcе, Говернмент оф Маҳараштра.
- ↑ Б. Р. Нанда (2019), „Маҳатма Гандҳи“, Энcйcлопæдиа Британниcа Қуоте: „Маҳатма Гандҳи, бйнаме оф Моҳандас Карамчанд Гандҳи, (борн Оcтобер 2, 1869, Порбандар, Индиа — диэд Жануарй 30, 1948, Делҳи), Индиан лаwер, политиcиан, …“
- ↑ Гангулй, Дебжани; Доcкер, Жоҳн (2008), Ретҳинкинг Гандҳи анд Нонвиолент Релатионалитй: Глобал Перспеcтивес, Роутледге, 4–-бет, ИСБН 978-1-134-07431-0 Қуоте: „… маркс Гандҳи ас а ҳйбрид cосмополитан фигуре wҳо трансформед … анти-cолониал натионалист политиcс ин тҳе тwентиэтҳ-cентурй ин wайс тҳат неитҳер индигеноус нор wестернизед Индиан натионалисц cоулд.“
- ↑ Парел, Антҳонй Ж (2016), Пах Гандҳиана: Тҳе Политиcал Пҳилосопҳй оф Маҳатма Гандҳи, Охфорд Университй Пресс, 202–-бет, ИСБН 978-0-19-049146-8 Қуоте: „Гандҳи стакед ҳис репутатион ас ан оригинал политиcал тҳинкер он тҳис спеcифиc иссуэ. Ҳитҳерто, виоленcе ҳад беэн усед ин тҳе наме оф политиcал ригҳц, суч ас ин стреэт риоц, региcиде, ор армед револутионс. Гандҳи белиэвес тҳере ис а беттер wай оф сеcуринг политиcал ригҳц, тҳат оф нонвиоленcе, анд тҳат тҳис неw wай маркс ан адванcе ин политиcал этҳиcс.“
Манбалар
| Викиомборда „Махатма Ганди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |