Махмур (арабча: مخمور‎‎; курдча: مەخموور[1][2]) Ироқ шимолидаги шаҳар ва туман. Баҳсли ҳудудлардан бири бўлиб, Эрбил шаҳридан тахминан 60 километр жануби-ғарбда ва Мосул шаҳридан тахминан 80 километр жануби-шарқда жойлашган. Махмурга Ироқ федерал ҳукумати ҳам, Курдистон минтақавий ҳукумати ҳам даъво қилади. Ироқ ҳукумати шаҳарнинг Нинева муҳофазоти таркибида бўлишини ёқласа, Курдистон ҳукумати эса Эрбил муҳофазотидаги ўрнини тан олади. Шаҳарчанинг айрим қисмлари устидан назорат бўйича баҳслар давом этмоқда.

Махмур

Миллий: арабча: مەخموور‎‎
Расмий: арабча: مخمور‎‎
Шаҳарча
Мамлакат Ироқ
Муҳофазот Нинева муҳофазоти (де-юре) ва Эрбил муҳофазоти (КРГ даъво қилинади)
Туман Махмур тумани
Аҳолиси
 (2012)
23,828

Тарихи

2014-йилги ИШИД инқирози пайтида шаҳарни ИШИД жангарилари босиб олган. Кейинроқ ПКК қўлига ўтган[3]. Бунга жавобан шаҳарни ҳимоя қилиш учун кўнгилли фуқаролик милицияси тузилган[4]. 2017-йил октябр ойида шаҳар Ироқ армияси томонидан қайтариб олинган.

2017-йилги Ироқ-Курд можароси пайтида шаҳар четида Пешмерга кучлари ва Ироқ армияси ўртасида тўқнашувлар бўлган. Ироқ армиясини Халқ сафарбарлик кучлари (шунингдек, Ҳашд ал-Шааби) қўллаб-қувватлаган. Кураш Ироқ армияси шаҳарни тўлиқ қўлга олмагунча давом этган[5].

Қочқинлар лагери

Махмур туманида 1998-йилда ташкил этилган Махмур қочқинлар лагери жойлашган[6]. Бу қочқинлар лагерида 1990-йилларда курд-турк можаросидан қочган 12 мингга яқин курд қочқинлари яшайди[7].

Лагерга Туркия тўхтовсиз дронлар ҳужуми уюштиради[8].

Манбалар

  1. ↑ „Нêзî меҳек дорпêçа ли сер Мехмûр деwам дике“ (ку). АНФ Неwс. Қаралди: 2019-йил 21-декабр.
  2. ↑ „دانیشتووانی گوندێکی مەخموور هێرشێکی داعش تێکدەشکێنن“ (ку). Қаралди: 2019-йил 21-декабр.
  3. ↑ Меэт тҳе ПКК (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-07-21 санасида архивланган), Виcе Неwс
  4. ↑ Кҳалел, Шерен; Виcкерй, Маттҳеw „Тҳе Лоcкед анд Лоадед Cарпентерс оф Макҳмоур“. Фореигн Полиcй Магазине (2014-йил 20-август).
  5. ↑ Пешмерга репел Ирақи форcес аттаcк ин Макҳмоур, Рудаw. Ретриэвед 25 Оcтобер 2017.
  6. ↑ Çэрнй, Ҳаннес. Ирақи Курдистан, тҳе ПКК анд Интернатионал Релатионс. Роутледге, 2018 — 260-бет. ИСБН 9781138676176. 
  7. ↑ „'Тҳис ис а бетраял': Курдиш виллагерс ин Ирақ сай Туркей ис 'но дифферент фром Исис'“ (эн). Тҳе Индепендент (2015-йил 2-август). Қаралди: 2019-йил 11-январ.
  8. ↑ „Туркиш дроне стрике он Макҳмоур рефугеэ cамп киллс оне“ (эн-УС). Медя Неwс (2022-йил 29-август). Қаралди: 2023-йил 9-январ.