Maxorka

Махорка ёки Ниcотиана рустиcа (лотинча: Ниcотиáна рúстиcа) — Соланаcеаэ оиласининг тамаки туркумига мансуб бир йиллик ўсимлик; техника экини[1]. Ватани — Жанубий Америка. Европага ХВИ асрда, Россияга ХВИИ асрда келтирилган. Полша, Венгрия, Ҳиндистон, Тунис, Россия, Украина, Беларус, Қозоғистонда экилади. Ўзбекистонда қадимдан хўжаликларда махсус ўстирилган. Ҳозирги даврда Самарқанд, Қашқадарё вило-ятларида экилади. Илдизи ўқ илдиз, тупроққа 1,5 м гача кириб боради. Пояси тик, ғадир-будир, юзаси қовур-ғали, ичи ғовак тўқима билан тўлган, баландлиги 1,2—1,3 м. Барги оддий, юрақсимон, тухумсимон, бандли, юзаси буришган, яшил, сарғиш-яшил. Гули 2 жинсли, сариқ ёки сарғиш-яшил, тўпгули рўвак. Ўзидан чангланади. Меваси 2 паллали, кўп уруғли кўсакча. Уруғи майда. 1000 та уруғи вазни 0,25—0,35 г. Қуритилган баргида (КУРУҚ модда ҳисобида) 1 — 10% никотин, 15—20% органик кталар (5— 10% лимон кта) бор. Уруғи 7—8° да униб чиқади. Ўсимлик —2, —3° совуқда нобуд бўлади. Ёруғсевар, намсевар. Унумдор, тоза тупроқларда яхши ҳосил беради.
М.нинг қуритилган баргидан чекиладиган, ҳидланадиган ва чайнайдиган маҳсулотлар олинади, никотин кислотаси (РР витамини), экинлар зараркунандалари ва қўтирга қарши дорилар, никотин ва лимон ктаси ишлаб чиқарилади. Уруғининг таркибида 35—40% техник мой бўлади, лок-бўёқ санаотида ва совун ишлаб чиқаришда ишлатилади. Эрта баҳорда уруғи парникларга сепилади, ўсимлик 5—6 барг чиқарганда далага кўчати 60х20, 70х20 схемада экилади (баъзан уруғини бевосита далага экиш мумкин). Ўсув даврида 3—4-марта ўтоқ ва чопиқ қилинади, 2-марта озиқлантирилади. Ҳосил техник жиҳатидан етилганда йигилади ва махсус қуритиш хоналарида сақланади. Барги 35—40% намликкача куритилади ва навларга ажратилади. Ҳосилдорлиги (қуруқ барг бўйича) 18—20 с/га.
Ҳалима Отабоева[2].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Армандо Т. Ҳунзикер: Тҳе Генера оф Соланаcеаэ (о'збек тилида: Итузумдошларнинг Туркуми). А.Р.Г. Гантнер Верлаг К.Г., Руггелл, Лиэчтенстеин 2001. ИСБН 3-904144-77-4
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |