Залвар масса, маховик — пўлат ёки чўяндан ясалган катта гардишли ғилдирак. Поршенли двигателлар, компрессорлар, насослар ва бошқа машиналарнинг етакчи валига, валнинг бир текисда айланишини таъминлаш учун ўрнатилади. Залвар масса айланувчи тизимнинг бурчак тезлиги ошган пайтдаги кинетик энергияни тўплайди (аккумуляциялайди). Бурчак тезлик пасайган пайтда уни валга беради. Булардан ташқари залвар масса поршенли двигателларда поршеннинг чекка ҳолатлар (юқориги ва пастки)ни енгиб ўтишга имкони беради. Инерсион двигателларда залвар масса йиғган энергиядан машинани юргизиб юборишда фойдаланилади (қаранг Жиробус).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил