Maxsus maktablar
Махсус мактаблар — жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар ва ўсмирларнинг умумий ўрта таълим муассасалари. Вазифаси — ривожланишида нуқсони бўлган болалар ва ўсмирлардаги нуқсонларни тузатиш, бартараф этиб, уларнинг шахсиятини ҳар жиҳатдан ривожлантириш ва амалий фаолиятга тайёрлаш.
ЎзРда махсус мактаблар халқ таълими тизимида бўлиб, асосан, Халқ таълими вазирлиги ихтиёрида. Улар мактабларнинг умумий тамойиллари асосида ташкил қилинади, лекин тузилиши, таълимтарбия методлари жиҳатидан ўзига хос хусусиятларга эга. Бундай мактаблар махсус ўқув режа ва дастурлари асосида ишлайди. Эшитиш, кўриш қобилияти ва али заиф болалар учун алоҳида дарсликлар тузилади.
Махсус мактабларда таълим олий маълумотли бакалаврдефектолог, дефектология йўналиши бўйича магистр (сурдопедагог, тифлопедагог, олигофренопедагог, логопед) томонидан амалга оширилади. Махсус мактабларда ўқувчилар умумий маълумот олиш билан бирга ҳунар ҳам ўрганадилар. Махсус мактаблар болалар ва ўсмирлардаги нуқсонларга қараб ҳар хил турларга бўлинади ва ўзига хос таълим методларидан фойдаланади[1].
Махсус мактаблар:
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |