Майдонсой — Навоий вилоятидаги сой (Хатирчи тумани). Нурота тизмасидаги Оқтоғнинг жан. ёнбағридан бошланади. Узунлиги 33 км. Катта сойнинг чап ирмоғи. Бошланиш қисмида водийси тор, тоғ олди текислигига чиққач, анча кенгаяди. Сойнинг бу қисмида қайир ва қайир усти биринчи ва иккинчи кўхна қайир (терраса)лари учрайди. Ўртача йиллик сув сарфи 0,05 м’/сек. Баҳор пайтида сойдан тез-тез сел келиб, сув сарфи 50 м’/сек га етади. Сой, асосан ёмғир, булоқлардан сув олади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил