Майкл Бен Давид (ибронийча: מיכאל בן דוד‎, ҳе; 1996-йил 26-июлда туғилган) — исроиллик қўшиқчи.

Майкл Бен Давид
Ben David 2022-yilda
Бен Давид 2022-йилда
Умумий маълумот
Таваллуди 1996-йил 26-июл (1996-07-26) (30 ёш)
Жанрлар Поп
Касби қўшиқчи
Чолғулар вокал
Фаолият йиллари
  • 2021-ҳозир

Майкл Исраэл номидан Эуровисион қўшиқ танлови 2022да иштирок этган[1]. Хонанда танловнинг иккинчи ярим финалида „И.М“ қўшиғини ижро этган. Исроил ярим финалда 13-ўринни эгаллаб, финал босқичига йўлланма ололмаган.

Ҳаёти ва фаолияти

Бен Давид 1996-йилда олти фарзандли оиланинг иккинчи фарзанди сифатида туғилган. Унинг отаси грузин яҳудийи, онаси эса Украинанинг Кйив шаҳридан Исроилга кўчиб келган муҳожир ҳисобланади[2][3].

Давид ёшлигидан вокал дарслари ўрганган ва исроиллик хореограф Оз Мораг раҳбарлигида рақс билан шуғулланган. Шунингдек, Тел-Авивдаги барлардан бирида қўшиқ куйловчи официант сифатида ишлаган. мажбурий ҳарбий хизматни ўтагач, у Беит Зви саҳна санъати мактабида таҳсил олган. Мазкур ўқув юртини илгари Рита, Шири Маимон ва Ҳарел Скаат каби Исроилнинг Эуровисион иштирокчилари ҳам тамомлаган. Бен Давид 2020-йилда ушбу мактабни битирган. Ўқиш даврида у спектакл ва мюзиклларда рол ижро этган.

Исроилда Х Фаcтор ва Эуровисион 2022

2021-йил октябр ойида Мичаэл Бен Давид Х Фаcтор Исроилнинг тўртинчи мавсуми учун қатнашган. Ушбу мавсум Эуровисион қўшиқ танлови 2022да Исроил вакилини аниқлаш учун хизмат қилган. Муваффақиятли тингловдан сўнг у Эуровисион ғолиби ва исроиллик поп юлдузи Нетта жамоасига бириктирилган.

Шоу давомида Майкл бир қатор машҳур қўшиқларни ижро этган, жумладан АББАнинг „Гимме! Гимме! Гимме! (А Ман Афтер Миднигҳт)“, Биллиэ Эилишнинг „Идонтwаннабеёуанйморе“ ҳамда Пет Шоп Бойс гуруҳининг „Ит'с а Син“ қўшиқларини куйлаган. Якунда Бен Давид ўзининг „И.М“ қўшиғи билан танлов ғолибига айланган ва Исроил номидан Эуровисион қўшиқ танлови 2022да иштирок этган[4].

Х Фаcтор Исроилдаги чиқишлари
Қўшиқ Асл ижрочи
Тинглов "Жуиcе" Лиззо
"Има" (אמא) Мири Месика
Стуллар босқичи "Cалифорниа Дреамин'" Тҳе Мамас & тҳе Папас
Жонли эфирлар "Ит'с а Син" Пет Шоп Бойс
"Эмор Шалом" (אמור שלום) Шоколад, Мента, Мастик
"Этз Ярок МиПластиc" (עץ ירוק מפלסטיק) Маргалит Тзан'ани
"Гадал Ли Ктзат Закан" (גדל לי קצת זקן) Эден Ҳасон
"Эфес Маъаматз" (אפס מאמץ) Статиc & Бен Эл феат. Нетта Барзилаи
"Бўер Би ҲаШинуй" (בוער בי השינוי) Марина Махимилиан
"Гимме! Гимме! Гимме! (А Ман Афтер Миднигҳт)" АББА
"Идонтwаннабеёуанйморе" Биллиэ Эилиш
Қўшиқ танлови "И.М" Майкл Бен Давид
"Донът"
Финал "Шнеи Мешуғаим" (שני משוגעים) Омер Адам
"И.М" Майкл Бен Давид

Манбалар

  1. ↑ „Мичаэл Бен Давид wилл репресент Исраэл ат Эуровисион 2022 wитҳ "И.М" афтер wиннинг Х Фаcтор Исраэл“. Wиwиблоггс (2022-йил 5-феврал). 2022-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-феврал.
  2. ↑ „Мичаэл Бен-Давид wиннинг Исраэл'с Эуровисион cонтест дивидес фанс“. 2022-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-феврал.
  3. ↑ Cартер, Wиллиам „Исраэл: Фиве Тҳингс то Кноw Абоут Мичаэл Бен Давид“ (эн-УС). ЭСCУнитед (2022-йил 13-феврал). 2022-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-декабр.
  4. ↑ Cартер, Wиллиам „Тҳе Чосен Пеопле'с Чосен Персон ис…Мичаэл Бен Давид!“ (эн-УС). ЭСCУнитед (2022-йил 5-феврал). 2022-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-декабр.