Maykop
Майкоп (адигейча Миэкъуапз – олмалар водийси) – Россия Федерациясидаги шаҳар. Адигея Республикаси пойтахти. Белая дарёси (Кубан дарёси ирмоғи) соҳилида. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 166,5 минг киши (1998). Майкопга 1857-йил рус ҳарбийлари қалъа сифатида асос солган. 1870-йилдан уезд шаҳри. Саноатнинг етакчи тармоғи – озиқ-овқат саноати (гўшт, минерал сув ва озиқ-овқат комбинатлари, консерва, вино-арақ з-ллари). Ўрмон. қоғоз ва ёгочеозлик, енгил саноат корхоналарининг улуши ҳам катта (мебел, паркет, қипиқ плиталар, картон қурилмалар, ип-арқон, поябзал, кий-им ва бошқа ишлаб чикарилали). „Майкоплесмебел“, „Стамконормал“, „Точрадиомаш“ корхоналари, машинасозлик з-ллари ва бошқа фаолият кўрсатади. Майкоп ГЕС, педагогика институти, 2 театр, 2 музей (шу жумладан, тарих-ўлкашунослик музейи) мавжуд[1].
Майкоп | |
|---|---|
| Мамлакат | Россия |
| Республика | Адигея |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Россия оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |