Mayl
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Майл — тирик организмнинг бирор эҳтиёжини қондиришга интилиши. У қўмсаш, ноаниқ ички дард, сабабсиз зерикиш туйғулари тарзида кечиши мумкин. Интилиш, ҳавас, тилак, хоҳиш, иштиёқ, ҳатто орзу кўринишларида ҳам мужассамлашали. У бажо келтирилган тақдирда кишига мамнуният бахш этади. М. кишидаги қобилият ёки эндигина шаклланиб келаётган индивидуал ҳислатларнинг даракчиси сифатида эрта намоён бўлади. М.ларнинг баъзилари ривожланиб, шахсий эҳтиёж ва қизиқишга айланади, баъзилари эса тормозланиб, батамом барҳам топали ёхуд бирининг ўрнини иккинчиси эгаллайли. Ижобий ё салбий, кучли ёки заиф, кўлами кенг ёки тор, барқарор ё ўткинчи М.лар бўлади.
Одатда, М.-истакнинг орзу тизими изчил боғлиқликка эга. М.нинг англашилган даражаси мойиллик деб аталади. Мойиллик шахсни аниқ фаолият билан шуғулланишга қўзғатувчи турткидир. Мойиллик негизида фаолиятга йўналтирилгаи барқарор аҳтиёж ва унга тааллукли кўникмаларни такомиллаштиришга интилиш ётади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |