Маймечит (Маймеча дарёси номидан) — порфир тузилишга эга магматик тоғ жинси, таркибида кўп миқдорда ўзгарган оливинли шиша мавжуд. Ўта асосли магманинг ер юзасига оқиб чиқишидан ёки юзага яқин ёриқларга ўрнашишидан вужудга келади. Ранги тўқ кулранг, яшилроқ қора. М. дайка, силла, лава оқимлари ва крпламларини ҳосил қилади. М. жула кам учрашига қарамасдан унга зътибор катта, чунки у Ер қаърида ўта асосли магма мавжудлигини кўрсатади. М. таркибида иуҳшанинг борлиги магма жинс орасига кириб уриашганла температураси тахминан 1700— 2000° булганлигидан ларак беради, чунки бу қароратда оливин ирийли. М. платформаларда тарқалган, 6йпмали областларда кам учрайди. Геологлар бу жинсни турлича таърифлайдилар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил