Maymonid
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Маймонид (Маимонидес; ҳақиқий исми Моше бен Маймон) (И И35.30.3, Кордова – 1204.13.12, Фустат, Қоҳира яқинида) – яҳудий файласуфи, врач, илоҳиётчи. Иудаизм руҳила таълимтарбия олган. Марокаш, Фаластинда бўлган. 1165-йиллан Мисрда яшаган. У тиббиёт билан бирга илоҳиёт ва фалсафа билан шуғуллангап. Ўрта аср равнинлари ўртасида катта обрў орттирган. Талмуд ривоятларидаги мураккаб тугунчаларга ёзган шарҳлари билан шуҳрат қозонган. Маймонид фикрича, яҳудий динининг қонунлари бор ҳақиқатнинг олий ақидаларини ўз ичига олади, шунинг учун улар қатъий ва пухта асослапиши ксрак. Бу таълимоти билан у яҳудийлик (ва ислом) анъаначиларининг газаб ва нафратига учрали. Маймонид 1190-йил Мисрла араб тилида „Мунқиз мин алдалол“ („Адашишдан қутқарувчи“) асарини ёзди. Маймонид ўз асарида Форобий ғояларини қимоя қилган, гносеология ва илмда унинг таъсирида бўлган. Ўзининг қарашларила дин ва фалсафани бирлаштиришга қаршилик қилган. Маймонид фикрича, билишнинг аеосий мақсади ақл ёрламида ҳақиқатга эришишдир. Маймониднинг асари Фома Акашккий ва Спи-иоюга муайян таъсир кўрсатди. 1935-йилла Маймониднинг танланган асарларини Глацер яҳудий тилида нашр этган[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Маймонид“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (М-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |