Маймоқлик — оёқ панжасининг қийшиқ бўлиши (деформацияси). Маймоқликнинг тугма ва ҳаётда орттирилган хиллари фарқ қилинади. Маймоқлик кўпинча, тугма бўлиб, аксари ўғил болаларда учрайди, бунга боланинг она қорнидалигидаёқ болдир мускулларининг ривожланмай қолиши сабаб бўлади. Турмушда орттирилган маймоқлик оёқ панжаси ва болдир суякларининг синиб, нотўгри битиши, шўнингдек, фалаж, мускул ва нерв толаларининг ҳар хил касалликлари оқибатида пайло бўлиши мумкин. Маймоқлик бир ёки иккала оёқнинг тўпикдан пастки қисми бир-бирига қараган, товон юмалоқ бўлади. Маймоқ бола ёшига тўлиб, юра бошлаганда аввал тери ва мускуллар, сўнг тўпиқдан пастки қисмдаги майда суяклар шакли ўзгаради. Оқибатда бемор оёқ панжасининг ташқи чеккаси, баъзан ички юзаси билан юради. Маймоқликда пай ва парлалар тортилиши натижасида чўзилиб кучсизланади; болдир ҳам ўсмай қолади. Маймоқлар силкиниб-силкитиб юради, одатдаги поябзални кия олмайди. Иккала оёғи маймоқодам тик тура олмайди, кўпинча, гандираклаб, фақат ҳасса билан юради.

Давоси; Туғма Маймоқликни даволашни бола ҳаётининг дастлабки кунлариланоқ бошлаш лозим. Бунинг учун қийшиқоёқни тўгрилайлиган махсус ҳаракатлар ва боғлов (вақти-вақти билан алмаштириб турадиган дока ёки гипсли, гипсшинали) тавсия этилади, оёқ молекулларини мустаҳкамлаш учун массаж буюрилали. Булар ёрдам бермаса, операция қилинали. Бемор ёшликда даволанса, ҳеч қандай асорат қолмайди, тузалиб кетиши мумкин. Орттирилган Маймоқликда фақат жарроҳлик усули қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил