Maymun noni
Маймун нони (инглизча: Монкей Бреад) — долчин сепилган хамиртурушли хамир бўлакларидан ташкил топган америкалик ширин пирог[1]. Нон кўпинча нонушта учун, байрамларда, ярмарка ва фестивалларда таом сифатида берилади.
„Маймун нони“ атамаси пишириқни қўллар билан истеъмол қилишдан келиб чиққан; одам маймундек нонни узади[2].
Бошқа таҳлилга кўра, нон тўплари маймунлар жуда яхши кўрадиган баобаб меваларига ўхшайди. Шунинг учун африкаликлар баобабни „маймун нони“ деб аташади[3][4].
Бошқа нон номлари: бўлакланган нон, қабариқ нон, Рождество эрталабки лаззат[2], маймун нонли жумбоқ, маймун миялари, ёпишқоқ нон, венгер кофе тўрти, олтин думплингли кофе тўрти, чимчила мени тўрти, бузилган тўрт, қабариқ нон, қувноқ нон, африка нони.
Келиб чиқиши
Қўшма Штатларда танилган маймун нони аслида венгер ширинлиги, Аранж галушка (венг.: Аранйгалуска, „олтин клецки/галушки“), эритилган сариёғ, сўнгра шакар ва майдаланган ёнғоқ аралашмасида ўралган хамиртуруш хамирининг тўпларидан иборат. Бу 1880-йилларда венгер китобларида қайд этилган ва венгриялик муҳожирлар бу таомни Америкага олиб келишган. ХХ асрнинг ўрталарида венгер ва яҳудий новвойхоналари уни сотишни бошладилар[5].
Нон рецептлари биринчи марта, 1950-йилларда Америка аёллар журналлари ва ошхона китобларида пайдо бўлган. 1972-йилда Бетти Крокер томонидан нашр этилган ошхона китобида „Венгрия кофеси пироги“ номли аран галушки рецепти мавжуд эди. Америкада аран галушки машҳур бўлгач, улар маймун нони билан адаштиришни бошлашди. Тез орада „маймун нони“ бу венгер-яҳудий ширинлигининг кенг тарқалган номига айланди. 1980-йилларда Ненси Рейган Рождествода маймун нонини беришни оммалаштирди ва бу Роналд Рейган[6] президентлиги даврида Оқ Уйдаги асосий Рождество таомларидан бирига айланди. Пазандачилик тарихчиси Гил Маркснинг сўзларига кўра, Ненси Конгрессда Эрон-Контрас иши бўйича гувоҳлик бериш арафасида эрига маймун нонини тортган ва собиқ президент Роналд Рейган гўёки шундай деган: „Она, мен қамоққа тушишим мумкин, лекин мен бу маймун нонни доим эслайман.“[7][8][9].
Тайёрланиши
Нон ширин хамиртурушли хамир бўлакларидан (кўпинча музлатилган) тайёрланади, улар эритилган сариёғ, долчин билан шакар, ёнғоқ билан ўралади, сўнгра пишириладиган идишга солинади ва пиширилади[10]. Баъзан нонга сироп, карамел ёки муз билан сепилади (Аран галушка ванил креми билан тортилади). Маймун нони анъанавий равишда иссиқ қилиб берилади ва пиширилган бўлакларни қўлда осонгина бўлиш мумкин[11].
Манбалар
- ↑ Кулинарная энсиклопедия. Том 23. — М.: „Комсомолская правда“, 2016. — С.151-152
- ↑ 2,0 2,1 Олвер, Лйнне „Тҳе Фоод Тимелине: ҳисторй нотес“. Тҳе Фоод Тимелине. 2011-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-октабр 2008-йил.
- ↑ Юлия Школник. Растения. Полная энсиклопедия. — М.: ЭКСМО, 2008. — С.16
- ↑ „Обезьяний хлеб“. 2021-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-феврал.
- ↑ Романоw, Катҳерине „Эатинг Жеwиш: Аранйгалуска, ор "Ҳунгариан монкей бреад"“ (эн). Жеwиш Wомен'с Арчиве (2011-йил 30-март). 2021-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-декабр.
- ↑ Атwоод, Фоод фор Тҳоугҳт Ҳеатҳер „Ремемберинг Нанcй Реаган анд ҳер монкей бреад“ (эн). Салем Неwс (2016-йил 8-март). 2020-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-декабр.
- ↑ Маркс, Гил „Монкей Бреад - Ҳисторй анд Реcипе“ (эн). Тори Авей (2013-йил 29-декабр). 2021-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-декабр.
- ↑ Атwоод, Ҳеатҳер „Ремемберинг Нанcй Реаган анд ҳер монкей бреад“ (эн). Салем Неwс (2016-йил 8-март). 2020-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-декабр.
- ↑ Каппел, Ашлей „Тҳроwбаcк Тҳурсдайс: Монкей Бреад“ (эн). МйРеcипес (2014-йил 3-апрел). 2020-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-декабр.
- ↑ „Рецепт обезьяньего хлеба“. 2021-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-феврал.
- ↑ Боодро, Мичаэл „Жуст Сай Доугҳ“. "ФООД" Магазине. Тҳе Неw Ёрк Тимес Cомпанй. 2015-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 11-сентябр.