Майна (Аcридотҳерес тристис) — чумчуқсимонлар туркуми шақшақлар оиласига мансуб қуш. Танасининг орқа ва қорин томони қўнгир, тумшуги ва кўзларининг атрофи сариқ. Қанотларипинг остки қисми ола. Думи ва қаноти калта ва бошига нисбатан йирик. Танасининг узунлиги 25 см гача, вазни 40–60 г . Дарахтлар, баъзан бинолар деворилаги ковакларга, жарликлардаги ёриқларга уя қўяди. Бир йилда 2–3-марта бола очади; 4–5 та тухум қўяди. Тухумларини 2 ҳафта босади, тухумдан чиққан болалари 25 кунда учирма бўлади. Майна ўтроқ қуш. Ҳиндистон, Покистон, Мянма, Афғонистон, Ўрта Осиё мамлакатлари ва бошқаларда тарқалган. Ўзбекистонда ХХ асрнинг 50-йилларида тарқала бошлаган; ҳозирги ҳамма ҳудудларда учрайди. Ҳашаротлар билан озиқланиб, қишлоқ хўжалигига фойда келтиради, пишган меваларни ҳам чўқийди[1].

Майна қуши

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил